Get Mystery Box with random crypto!

Аслида динимиз осончилик устига қурилган, ҳақиқий соф фитрат у | Tunchiroq

Аслида динимиз осончилик устига қурилган, ҳақиқий соф фитрат учун бу амрлар нафақат осон, балки ҳузурли ҳамдир.
Инсон гуноҳлар чангалида яшаганидан, диндан анча узоқлигидан, диндаги амрлар ва қайтариқлар уни қўрқитиб юборади, ҳуддики барча роҳат-фароғатга изн йўқ, доим ўзингизни қийнасангиз Роббингиз ризосига эришадигандек.
Аслида динимиздаги барча амрлар нафақат охиратимиз учун, балки дунёмиз учун ҳам кони фойда бўлган амаллардир.

Онам айтган эдилар, бир рус шифокор онамга ҳомиладор пайтларида бадантарбия билан шуғулланишни айтмоқчи бўлганини, аммо намоз ўқийдиганларнинг бу бадантарбияларга эҳтиёжи йўқ эканини айтган экан.
Рўзанинг ҳам сиҳҳатимиз учун қанчалик фойдали эканини замонавий табобат ҳам исботламоқда!
Санайдиган бўлсам жуда кўп, буларни айтишимдан мақсад икки дунё саодатига эришай десак, Роббимминг буйруқлари ва суннатга қаттиқ амал қилмоғимиз даркор.

Тунчироқ