Get Mystery Box with random crypto!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қалблари | Tunchiroq

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қалблари Аллоҳ тарафидан тоза-пок ҳолга келтирилган бўлсада, кунда етмиш марта Аллоҳдан авф тилар, тавба қилар эдилар.

Гуноҳларнинг сел каби устимизга оқаётгани кунимизда, қалбимизни пок тутишимиз учун қанча тавба ва истиғфор қилишга эҳтиёжимиз бор эканини чуқур-чуқур ўйлашимиз керак эмасми? Фарзандларимизнинг ёш ақллари ва нозик қалблари ҳам гуноҳлар билан кирланмаслиги учун дир-дир титрашимиз керак эмасми? Чунки улар кўзимиз нури, дунёмизнинг безаги, Аллоҳнинг бизга берган энг қадрли омонатларидир. Уларни ҳар қандай гуноҳ ва таҳликадан асрашнинг йўли фақатгина Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини уларга гапириб бериш, у муборак ҳаётни ўзларига йўл кўрсатувчи қилиб олишларини амалга ошириш орқали бўла олади.

Шуни унутманг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини фарзандларимизга айтиб бериш, ўргатиш ва Уларни севдириш, болалар учун ҳар турли маънавий кирдан асровчи маънавий қалқон вазифасини ўтайди.

Салиҳ Суруч