Get Mystery Box with random crypto!

TSUE-TDIU

Telegram kanalining logotibi tsueuzofficial — TSUE-TDIU T
Telegram kanalining logotibi tsueuzofficial — TSUE-TDIU
Kanal manzili: @tsueuzofficial
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.68K
Kanalning ta’rifi

Toshkent davlat iqtisodiyot universitetining rasmiy axborot kanali \ Официальный новостной канал ТГЭУ

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 92

2022-05-16 20:53:06
Муқимийни ёд этиб

Молия
ва бухгалтерия ҳисоби факультети томонидан талабалар ўртасида атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг тарғиб қилиш, уларнинг адабиётга қизиқишларини янада ошириш мақсадида Тошкент шаҳрида барпо этилган Адиблар хиёбонида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

"Муқимийни ёд этиб" мавзусида ташкил этилган тадбирда Муҳаммад Аминхўжа Муқимий ижоди ва ҳаётига доир асарлардаги инсонни комилликка етакловчи ғоялар ҳақида мунозаралар бўлиб ўтди. Талабалар ўзлари томонидан тайёрланган саҳна асарлари билан йиғилганларнинг маънавий оламига ўзгача ёруғлик киритдилар.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
1.1K views17:53
Ochish/sharhlash
2022-05-16 20:16:46
"Статистика" жамоаси 1-ўринни қўлга киритди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Сиртқи бўлими томонидан "Беш муҳим ташаббус" доирасида спорт мусабақалари ҳафталиги ўтказилди.

Мазкур мусобақада 23 та жамоа ва 280 нафар талаба иштирок этди.

Мусобақа якунларига кўра, "Солиқчилар" жамоаси 3-ўринни, "Логистика" жамоаси 2-ўринни, "Статистика" жамоаси 1-ўринни қўлга киритди.

Ушбу ҳафталик Сиртқи бўлим талаблари учун эсда қоларли воқеа бўлди.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
2.0K viewsedited  17:16
Ochish/sharhlash
2022-05-16 20:16:45
Битирувчи талабалар билан очиқ мулоқот

Молия вазирлиги ташаббуси билан Республика "Ёшлар ижод саройи"да "CAREER CLINIC" доирасида битирувчи талабалар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотдан кўзланган асосий мақсад вазирлик фаолияти билан талаба-ёшларни яқиндан таништириш, бўш иш ўринларига солоҳиятли кадрларни танлаб олишдан иборат.

Ушбу тадбирда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 70 нафар битирувчи талабалари ва масъул ходимлари фаол қатнашди. Шундан, 40 нафар битирувчи амалиётга йўлланма олган бўлса, қолган 30 нафари ишга кириш бўйича вазирлик талаблари билан танишди.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
1.0K views17:16
Ochish/sharhlash
2022-05-16 20:16:42
"Энг яхши стартап лойиҳалар" танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди

Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлимида "Энг яхши дастурий таъминот" ва "Энг яхши бизнес ғоя" йўналишилари бўйича "ЭНГ ЯХШИ СТАРТАП ЛОЙИҲАЛАР" танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Танлов сўнггида ғолибларни муносиб тақдирлаш учун тегишли ҳужжатлар Инновацион кенгашга тақдим этилди.

Ҳар бир йўналиш бўйича танлов ғолиблари қуйидаги мукофотларга эга бўлади:
1-ўрин - Сертификат ва 2.700.000 сўм (1 та);
2-ўрин - Сертификат ва 1.620.000 сўм (2 та);
3-ўрин - Сертификат ва 1.080.000 сўм (3 та).

Шунингдек, ғолибларнинг инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш, амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшишини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва эришган ютуқларини муносиб тақдирлаш мақсадида инновацион ривожланиш вазирлиги жорий йилнинг ноябр ойида "ИнноWеек 2022" доирасида танловга йўлланма берилади ва молиялаштириш манбалари билан таъминланиши кутилмоқда.

БАТАФСИЛ
870 views17:16
Ochish/sharhlash
2022-05-16 20:16:40
Болажонларга қувонч улашиб

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда IMC Krems амалий фанлар университети (Австрия) ҳамкорлигидаги қўшма таълим дастури ходимлари ҳамда талабаларидан ташкил топган (волонтёрлар) гуруҳи хайрли ишларининг кейинги манзили Юнусобод туманида жойлашган ҳайвонат боғи бўлди.

Кўзланган мақсад Олмазор туманида жойлашган 100 мактаб-интернатнинг махсус эҳтиёжга муҳтож 200 нафар тарбияланувчиларининг кўнглини олиб, уларга қувонч улашиб, маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишдан иборат эди.

Олмазор туманида жойлашган 100 мактаб-интернат тарбияланувчиларининг Юнусобод туманида жойлашган зоопаркга ташрифи чоғида қулайлик ҳамда хавфсизликларини таъминлаш мақсадида автобус транспорт воситаси университет маъмурияти томонидан ташкил қилиб берилди.

Бу эзгу мақсадимизни амалга оширишда бизга шерик бўлган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
785 views17:16
Ochish/sharhlash
2022-05-15 18:23:52
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорати ва Касаба уюшма қўмитаси Статистика кафедраси профессори Хамидулла Набиевга турмуш ўртоғи, Банк иши ва инвестициялар кафедраси катта ўқитувчиси Эльбусинова Умида Хамидуллаевнага онаси

Набиева Мастура Хабибовнанинг

вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
1.5K views15:23
Ochish/sharhlash
2022-05-14 18:39:24
“Иқтисодчи” футбол терма жамоаси “Students' cup”ни ғалаба билан бошлади

Қуръа натижаларига кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Иқтисодчи” футбол терма жамоаси турнирнинг биринчи босқичида “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетининг “Ирригациячи” жамоаси билан баҳс олиб борди.

Гарчи вакилларимиз ўз дарвозаларидан биринчи голни ўтказиб юборган бўлсаларда, ўйиннинг кейинги даққиларида 4 бор рақиблар дарвозасига йўл топа олдилар. Ўйиннинг финал ҳуштаги янграган вақтда ҳисоб 4:2 ҳисобида кўриниш ҳосил қилди. Вакилларимиз мазкур ғалабаси жамоамизни кейинги босқичга олиб чиқди.

Шу ўринда жамоамиз бош мураббийи Улуғбек Юнусовнинг тактик ўзгартиришлар киритиши ва жамоа раҳбари Шоҳрух Боймуродов томонидан тўғри кўрсатмалар берилиши мазкур ғалабани қўлга киритилишида муҳим омил бўлганини ҳам қайд этиб ўтиш жоиз.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
1.1K views15:39
Ochish/sharhlash
2022-05-14 18:05:02
Талабалар Creative Spark Big Idea Challenge 2022 халқаро лойиҳасида фаол иштирок этмоқдалар

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг технология ва янгиликларга чанқоқ талабарлари Ўзбекистондаги British Council, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ташкил этилаётган Creative Spark Big Idea Challenge 2022 халқаро лойиҳасидаги фаол иштирок этмоқдалар. Халқаро туризм факультети декани Н.Зуфарова координаторлигидаги ушбу лойиҳа 2017 йилдан бери давом этиб келаётганлигини ва талабалар орасида катта қизиқиш уйғатаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиздир.

Лойиҳа доирасида университетимизнинг барча курс талабалари глобал ҳамда ҳудудий муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўз ғояларини илгари сурдилар ва олинган видеопитчлари youtube каналига жойланди. Кейинги босқичларда талабаларимизга омад тилаб қоламиз ва улардан яхши натижалар кутиб қоламиз.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
1.1K views15:05
Ochish/sharhlash
2022-05-14 17:54:34
Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида амалий кўникмалар эгалланди

Бизнес бошқарув ва логистика кафедраси профессор-ўқитувчилари ва Халқаро туризм факулътети талабалари Тошкент шаҳрида жойлашган ИННО Инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида амалга оширилаётган инновацион амалий лойиҳа ва ишланмалар билан танишдилар.

Технопаркда талабалар ўз инновацион ғояларини мустақил амалга оширишлари учун замон талабларига мос махсус лабораториялар, замонавий кутубхона, робототехника воситалари, техник жиҳозлар жойлашган бўлиб, бу ўз навбатида ёш авлоднинг инновацион ғояларини кенгайтириш, уларни амалга ошириш учун хизмат қилади.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
1.2K views14:54
Ochish/sharhlash
2022-05-14 17:14:19
#тавсия

Дам олиш кунлари “Талабалар тeaтр студиялари” томонидан ижро этилган “Кўчки” спектаклини кўриб, маданий ҳордиқ ва маънавий озуқа олишингиз мумкин.

Спектакл премьерасини бугун соат 20:00да вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказининг YouTube саҳифаси орқали кўришингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
390 views14:14
Ochish/sharhlash