Get Mystery Box with random crypto!

TSUE-TDIU

Telegram kanalining logotibi tsueuzofficial — TSUE-TDIU T
Telegram kanalining logotibi tsueuzofficial — TSUE-TDIU
Kanal manzili: @tsueuzofficial
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.68K
Kanalning ta’rifi

Toshkent davlat iqtisodiyot universitetining rasmiy axborot kanali \ Официальный новостной канал ТГЭУ

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 89

2022-05-23 13:20:52
Yangihayot tuman maktab bitiruvchilari uchun ochiq eshiklar kuni o‘tkazildi

Toshkent davlat iqtisodiyot universitetida Iqbol mahalla yoshlar yetakchiligidagi maktab o‘quvchilari uchun ochiq eshiklar kuni tadbiri o‘tkazildi. O‘quvchi-yoshlar universitet kampusi bo‘ylab sayohat davomida shinam va zamonaviy auditoriyalarda tashkil etilgan o‘quv jarayonlari, axborot-resurs markazi imkoniyatlari va TDIU tarixi muzeyi bilan tanishdilar.

Kasbga yo‘naltirish va tanishtirish maqsadlarini qamrab olgan ushbu ochiq eshiklar kuni yakunida bir qancha o‘quvchilar Toshkent davlat iqtisodiyot universtitetiga hujjat topshirib, talaba bo‘lish istagini bildirdilar.

BATAFSIL

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
1.6K views10:20
Ochish/sharhlash
2022-05-21 13:34:11
ТДИУ олимлари Оққўрғон туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқадилар

Тошкент вилояти Оққўрғон туманини уч йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети олимлари томонидан тадқиқот ўтказилди.

Ушбу тадқиқот Оққўрғон туманининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш мақсадида олиб борилди.

Ишчи гуруҳ томонидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий ва туризм салоҳияти ўрганилди. Тумандаги 29 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва туман ҳокими ўринбосарлари билан биргаликда ҳудуддаги мавжуд барча имкониятлар таҳлил этилиб, 53 та ташаббускор лойиҳалар таклифлари шакллантирилди.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
1.7K views10:34
Ochish/sharhlash
2022-05-21 13:08:31
Оилада миллий қадриятлар

Хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш ташаббуси билан “Оилада миллий қадриятларни мустаҳкамлаш” мавзусида Рақамли иқтисодиёт факультетида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаши раиси Дилобар Рўзиева, Тошкент давлат юридик университети профессори Феруза Муҳиддинова, Республика маънавият тарғибот гуруҳи аъзоси Мусаллам Абдужаббарова ва бошқалар сўзга чиқиб, юртимизда оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир яратилган имкониятлар, талаба-қизлар ўртасида замонавий оила ва унинг ўзига хос хусусиятлари, оила ва никоҳ муносабатлари – муқаддас қадрият эканлиги хусусида тўхталиб ўтдилар.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
1.3K views10:08
Ochish/sharhlash
2022-05-21 12:53:46
Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж қандай таъминланмоқда?

Ушбу савол Халқаро туризм факультети ташаббуси билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агрологистик марказларни ташкил этиш ва инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Юнусов иштирокида ўтказилган маҳорат дарсида муҳокама қилинди.

Маҳорат дарсида озиқ-овқат маҳсулотлари импорти, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари ва истеъмол товарлари билан узлуксиз таъминлаш борасида давлатимиз томонидан изчил чора-тадбирлар хусусида маълумотлар берилди. Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш ҳамда нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида кўрилаётган чораларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилди.

Иштирокчилар муҳокама қилинган мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан тўлиқ жавобларга эга бўлдилар.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
1.2K views09:53
Ochish/sharhlash
2022-05-21 12:36:16
Муаммоли кредитлар билан ишлаш тартиби бўйича маҳорат дарси

Бугун, 21 май куни Молия ва бухгалтерия ҳисоби факультетида "Туронбанк" АТБ департаменти директори ўринбосари Шавкат Кўмаков томонидан "“Туронбанк” АТБ тизимида муаммоли кредитлар билан ишлаш тартиби" мавзусида амалий дарс машғулоти ўтказилди.

Амалий дарс машғулоти давомида талабаларга банк тизимида кредит турлари, кредит миқдорлари, кредитдан фойдаланиш шакли, банкнинг балансдан ташқари мажбуриятлари, Soft-collection босқичи, Hard-collection босқичи, муаммоли кредитлар билан ишлаш бўйича батафсил маълумотлар берилди.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
1.3K views09:36
Ochish/sharhlash
2022-05-21 07:37:22
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорати ва Касаба уюшма қўмитаси университетимизда узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган Маркетинг кафедраси профессори

ФАТТАХОВ АДИХАМДЖАН АЗИЗОВИЧнинг

вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.
2.1K views04:37
Ochish/sharhlash
2022-05-20 20:46:31
“Кўчма кубок” учун ўтказилаётган мусобақанинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

Бугун, 20 май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўртасида ўтказилаётган мини футбол бўйича мусобақанинг гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди.

Сўнгги тур баҳсларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

31 ва ундан катталар тоифасида
Маъмурият — Корпоратив бошқарув “7:2”;
МБФ — Сиртқи бўлим “6:1”;
Рақамли иқтисодиёт — Халқаро туризм “5:2”.

30 ёшгача тоифасида
Иқтисодиёт — МБФ “1:2”;
Академик фаолият — Халқаро туризм “3:0”;
Кремс — Қўшма таълим “1:9”;
Маъмурият — Ходимлар “3:3”.

Ярим финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:

31 ва ундан катталар тоифасида
Маъмурият — Рақамли иқтисодиёт;
МБФ — Корпоратив бошқарув.

30 ёшгача тоифасида
Ходимлар — МБФ;
Маъмурият — Рақамли иқтисодиёт.

Ярим финал жуфтликлари 23 май куни финал йўлланмаси учун майдонга тушадилар. Финал ўйинлари 24 май куни бўлиб ўтади.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
3.2K views17:46
Ochish/sharhlash
2022-05-20 19:49:07
Жамоат ишлари жамғармаси марказий ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари учун семинар тренинг ўтказилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандумига мувофиқ, вазирлик таркибидаги Жамоат ишлари жамғармаси марказий ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари учун хўжалик шартномаси доирасида Инсон ресурсларини бошқариш кафедраси томонидан ““Маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими орқали маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.

Тадбирни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Гулнора Абдураҳманова ва Жамоат ишлари жамғармаси ижрочи директори Салоҳиддин Самадовлар кириш сўзи билан очиб бердилар.

Тренинг давомида тингловчиларга “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими орқали аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш борасида назарий ва амалий билимлар берилди.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
1.2K views16:49
Ochish/sharhlash
2022-05-20 19:27:43
Бухоро шаҳрининг туристик салоҳияти таҳлил қилинади

Халқаро туризм факультетининг Туризм ва сервис кафедраси профессор-ўқитувчилари ички туризмни ривожлантириш мақсадида қадимий Бухоро шаҳрига ташриф буюрдилар.

Ташриф доирасида Бухоро шаҳрининг туристик салоҳиятини таҳлил қилиш ва имкониятларни баҳолаш мақсадида Туризм ва маданий мерос Бухоро вилоят бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобоколонов Суҳробжон билан учрашув ўтказилди.

Суҳбат давомида томонлар ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзолашга келилди ва ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга ошириш режасини муҳокама қилинди.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
1.1K views16:27
Ochish/sharhlash
2022-05-20 19:13:30
Айдин университети билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов ҳамда Туркиянинг Истанбул Айдин университети президенти Мустафа Айдин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро мулоқот давомида икки университет ўқув жараёнлари ва ҳалқаро алоқалари тўғрисида маълумот алмашилиниб, ТДИУни Евроосиё университетлари кенгашига кириши бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Музокаралар сўнггида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Истанбул Айдин университетлари ўртасида ҳамкорлик протоколи имзоланиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар қисқа ҳамда узоқ муддатли алмашинув дастурлари, ёзги мактаблар, ҳамкорликда илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, хақаро конференциялар ташкил этишга келишиб олинди.

БАТАФСИЛ

www.tsue.uz | Telegram | Facebook |Instagram |YouTube
1.1K views16:13
Ochish/sharhlash