Get Mystery Box with random crypto!

Сан Франдаги Market Street. Деярли 5 км узунликдаги Маркет-с | Travel Book

Сан Франдаги Market Street.

Деярли 5 км узунликдаги Маркет-стрит Сан-Францискодаги марказий кўчалардан биридир. Бу кўча соҳилдан бошланиб, осмонўпар бинолар, тарихий жойлар, офислар, ресторанлар ва дўконларни ўз ичига олган ҳолда, бутун шаҳар бўйлаб чўзилган.

Кўчада туристик ахборот маркази ҳам мавжуд. Кўплаб дўконлар ва савдо марказлари эса ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмаслиги аниқ. Уларда кўнглингизга ёққан ҳамма нарсани топа оласиз. Нархлари ҳам турлича, қимматбаҳо буюмлардан тортиб, ҳамёнбопларигача бор. Маркет-стрит бўйлаб пиёда ёки трамвайда сайр қилиш мумкин.