Get Mystery Box with random crypto!

Golden Gate Bridge - Олтин дарвоза кўпригига ташриф… ——— Ў | Travel Book

Golden Gate Bridge - Олтин дарвоза кўпригига ташриф…

———

Ўзининг гўзал манзалари билан бутун дунё сайёҳларини жалб қиладиган Олтин дарвоза кўприги Сан-Францисконинг ҳақиқий рамзи ҳисобланади. Осма кўприк Сан-Франциско шаҳри ва Саусалито яқинидаги Марин округини боғлайди. Олтин дарвоза Шимолий Калифорниянинг асосий автомагистрали вазифасини ҳам ўтайди ва АҚШнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири сифатида танилган. Унинг узунлиги 2737 метр, баландлиги 230 метр, кенглиги 27 метр ва оғирлиги 894,5 минг тоннани ташкил қилади.

Афсуски, ўзининг ажойиб манзараларидан ташқари, Олтин дарвоза кўприги ўз жонига қасд қилувчиларни ҳам тез-тез жалб қилади. Ўртача ҳисоб-китобларга кўра, ҳар икки ҳафтада кимдир бу ерда ҳаёт билан хайрлашади. Норасмий маълумотларга кўра, 80 йилдан ортиқ вақт давомида кўприкдан 1250 га яқин одам сувга сакраган.