Get Mystery Box with random crypto!

«Дийдор ғанимат» ТЎЙ БАҲОНА Тўй ҳам бахтдан бир нишонадир, | To'y Tabriklari

«Дийдор ғанимат»

ТЎЙ БАҲОНА


Тўй ҳам бахтдан бир нишонадир,
Тўй ҳам асли оний бир неъмат.
Тўйга етган уй кошонадир,
Тўй баҳона дийдор ғанимат.

Кулиб боқар чеҳралар сизга,
Тилдан учган муждалар сизга,
Суқланар юлдузчалар сизга-
Тўй баҳона дийдор ғанимат.

Уланади куйлар қўшиққа,
Ўйнар моҳирўйлар қўшиққа,
Мудом тўлсин уйлар қўшиққа-
Тўй баҳона дийдор ғанимат.

Унутилар ташвиш ва ғамлар,
Ўйнаб кулар бирга одамлар,
Муҳрланар дилга бу дамлар-
Тўй баҳона дийдор ғанимат.


Мақсуда Каримова

T.me/Marxabo_Karimova