Get Mystery Box with random crypto!

​​#Тўй_табриги Қалбин зиёга чоғлаб, Меҳрини сочар бу халқ. Тў | To'y Tabriklari

​​#Тўй_табриги

Қалбин зиёга чоғлаб,
Меҳрини сочар бу халқ.
Тўй қилмоққа бел боғлаб,
Дастурхон очар бу халқ!

Яхшилар йиғилган чоқ,
Яхши кундир, аслида.
Элнинг олдидан ўтмоқ,
Бор Ўзбекнинг наслида.

Тахтдаги бу йигитни,
Подшоҳ дейму, ёки хон.
Илоҳим бахтли бўлинг,
Ҳамдамжон - Мунисахон!

Бугундан бахт қасрига,
Илк қадамлар ташланур.
Янги умр, янги бахт,
Янги ҳаёт бошланур!

Талпингувчи икки жон,
Ишқи қайноқ, жўш қуллуқ!
Куёв укам Ҳамдамжон,
Бошга қўнган қуш қуллуқ!

Ширин умрдан шона,
Берсин Тангри таборак!
Оқликдан бир нишона,
Оппоқ куйлак муборак!

Мунисахон, бахтингиз,
Бутун қилсин Аллоҳим!
Тўп қўйиб, палак ёзиб,
Бахтли бўлинг илоҳим!

Айтилгувчи ният кўп,
Тилангувчи сўз бисёр.
Ҳадемай, дилни ўртаб,
Айтилади шўх «Ёр-ёр»!

Бугундан бахт қасрига,
Илк қадамлар ташланур.
Янги умр, янги бахт,
Янги ҳаёт бошланур!

Қадрдон укажоним Ҳамдамбек!
Оила деб аталмиш муқаддас қўрғонга хуш келибсиз! Келин билан бахтли-саодатли бўлинг!
Қолганини тўйда айтаман!

Ўлмасбек Самарқандий.

T.me/Toy_Tabriklari