Get Mystery Box with random crypto!

Видео қўнғироқ имода ёлғончи эр Хазил шъер Хотин: -Ало салом | To‘y Bob She'rlar ✔️

Видео қўнғироқ имода
ёлғончи эр Хазил шъер
Хотин: -Ало салом
дадаси, Юрибсизми соғ-
омон. Болалар зўр
ҳаммаси, Сўрашар
келар қачон? Эр: -Ман
яхшиман хотинжон,
Ишлаябман туну-кун.
Тўплолмадим пул
ҳамон. Юрибманку сиз
учун. Хотин: -Майли
дадаси майли,
Кўрсатинг ишхонани.
Мендан олис туфайли,
Қучмангиз бегонани. Эр:
-Жиннимисан эй хотин,
Ишдаман ўзим ёлғиз.
Ишонгин гапларим чин.
Йўқ буерда аёл,қиз.
Хотин: -Майли
дадажониси, Бўлмангиз
дарров хомуш. ...Э э
......тўхтанг келябди,
Ёнингиздан бир товуш.
Эр: -Бошлама хотин
яна, У шу уйни эгаси,
Русчасига айтганда.
Хонадон хазайкаси.
Хотин: -Қани,қани
кўрсатинг, Хазайкангиз
бир кўрай..... Вой
шарманда буне хол...
Кўрмайгина ман ўлай.
Эр: -Ажабланма
хотинжон, Руслар кўпи
калта соч. Кийинишар
шунақа, Доим ярим
яланғоч. Хотин: -Нега
унда ёлғизсиз,
Дўстларингиз қаерда.
Берса ҳам сизга миллон,
Ишламайсиз у ерда. Эр:
-Шерзод дўстим
сантехник, Чиқиб кетди
дўконга. Зафар ошнам
посредник, Кетди янги
маконга. Хотин: -
Ула,була ишим йўқ,
Қайтиб келасиз тезроқ.
Келмасангиз гар дарҳол,
Ўзим бораман бироқ. Эр:
-Э хотинжон бўлди қил,
Обой клейлаябман.
Орттириб мозламадан,
Бошқага пуллаябман.
Хотин: -Йўқ ичимга қурт
тушди, Ёнингизга
келаман.
Наташами,Ленами,
Сочларини юламан. Эр: -
Хазайка телефонда,
Гапирябди кимгадир.
Хайр хотин связ йўқ,
Қотиб қолдинг негадир.
*

http://T.me/toy_bob_sherlar