Get Mystery Box with random crypto!

ЎҚИШЛАРГА ЎТИБ КЕТИНГ (барча абитуриентларга омад ёр бўлсин) | To‘y Bob She'rlar ✔️

ЎҚИШЛАРГА ЎТИБ КЕТИНГ

(барча абитуриентларга омад ёр бўлсин)

Тунлари ой нурларида ўқидингиз,
Ойсиз қаро тунларида ўқидингиз,
Ҳатто байрам кунларида ўқидингиз,
Шу бу йил сиз ўқишларга ўтиб кетинг,
Абитуриентлар сафидан ўчиб кетинг.

Кимлар етди ким етмади қадрингизга,
Назар қилмас кимлар тортган жабрингизга,
Қойил қолмоқ керак сизнинг сабрингизга,
Шу бу йил сиз олийгоҳга ўтиб кетинг,
Абитуриентлар сафидан ўчиб кетинг.

Юрак деманг юрак қалби музларда йўқ,
Сиздаги қунт,сабр,тоқат бизларда йўқ,
Ёш болада,,SAMSUNG","AYFON",сизларда йўқ,
Шу йил ТошМи,АдМИ ларга ўтиб кетинг,
Абитуриентлар сафидан ўчиб кетинг.

Хафа бўлманг сизга бахт-у,камоллар бор,
Елкангизга бир кун тегар шамоллар бор,
,,Қандай қилиб ўтдинг"деган саволлар бор,
Шу йил ЮРфак,ТАТУ ларга ўтиб кетинг,
Абитуриентлар сафидан ўчиб кетинг.

Кўрайлик биз ,,Ўтдим"деган киноянгиз,
Оқлансин-да шунча меҳнат,сармоянгиз,
Шу бўлсинда,,Подкурс"даги ниҳоянгиз,
Шу йил ТошМУ, ФарДУ ларга ўтиб кетинг.
Абитуриентлар сафидан ўчиб кетинг.

Аллоҳ назар солсин ўтинч,нолангизга,
Қувонч тўлсин шу кун кўнгил хонангизга,
Ёруғ юз-ла боринг ота онангизга,
Илоҳим шу йил ўқишга ўтиб кетинг,
Абитуриентлар сафидан ўчиб кетинг.

Хуршид Карим

4.08.2022

Kanalga ulanish:
http://T.me/toy_bob_sherlar