Get Mystery Box with random crypto!

Toshkent viloyati hokimligi

Telegram kanalining logotibi toshvilpressa — Toshkent viloyati hokimligi T
Telegram kanalining logotibi toshvilpressa — Toshkent viloyati hokimligi
Kanal manzili: @toshvilpressa
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.33K
Kanalning ta’rifi

Instagram :https://www.instagram.com/toshvilhokimligi
YouTube :https://youtube.com/channel/UCMiOgKk60AhICLacgI_VkUQ
Facebook :https://fb.me/toshvilhokimiyat
Web-site:https://toshvil.uz/
@tvh_murojaat_bot
Toshkent viloyati hokimligi axborot xizmati

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 145

2022-09-24 12:19:49
#статистика

Тошкент вилоятининг шафтоли ва лимонлари қаерга экспорт қилиняпти?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистондан 2022 йилнинг январь-август ойларида хорижга қиймати 66,2 млн. долларига тенг 74,3 минг тонна шафтоли, 7 та хорижий давлатга қиймати 2,9 млн. долларига тенг 2,7 минг тонна лимон экспорт қилинган.

Шу вақт давомида Тошкент вилоятидан 6 минг тонна шафтоли ва 374 тонна лимон Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Беларусь давлатлари бозорларига чиқарилган.

Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
3.7K views09:19
Ochish/sharhlash
2022-09-24 08:56:04
#Сессия #Видео

Давлат раҳбари иштирок этган Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессияси

Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
7.9K viewsedited  05:56
Ochish/sharhlash
2022-09-23 20:55:26 ​​#Кун_якунлари #Беш_ташаббус

Тошкент вилоятида "Беш ташаббус" олимпиадасининг иккинчи босқичи қандай ўтмоқда?

Ангрен шаҳри

"Беш ташаббус" лойиҳаси доирасида "Зукко китобхон" кўрик-танлови "Намуна" МФЙ да ўтказилди. Китобхонликни тарғиботи йўлидаги самарали ҳаракатлар Тошкент вилояти ёшларининг китобсеварлик бўйича Республикада 3-ўринда турганлигида яққол намоён бўлади.

Қибрай тумани

Ҳудудда ўтказилган "Ёш китобхон" танловида ўқувчи ёшлар ўзаро беллашдилар. Ғолибликни қўлга киритган йигит-қизлар туман босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.

Тошкент тумани

"Ёш китобхон" танлови бугун "Чоштепа" маҳалласида старт олди. Маҳалланинг китобсевар болалари ўз билимларини синовдан ўтказди.

Қуйи Чирчиқ тумани

Кундек равшанки, ҳозир ёшларда киберспортга бўлган талаб ва қизиқиш кучли. "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида маҳаллаларда киберспорт мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Оҳангарон тумани

"Лочин" лочинлигини қилди. “Қорасувёқа” МФЙнинг 14-30 ёш тоифасидаги ёшлари ўртасида киберспорт бўйича кўрик-танлов бўлиб ўтди. Унда биринчи ўринни "Лочин" жамоаси қўлга киритди.

Оҳангарон шаҳри

"Бўстон" МФЙ "кучайди". Шаҳарда ўтказилаётгаг киберспорт мусобақаларига "Бўстон" маҳалласи пешқадамлик қилмоқда.

Чирчиқ шаҳри

"Ёшлар истироҳат боғи"да янги замонавий ўқув IT маркази очилди. Айтганча, олимпиаданинг киберспорт мусобақаси ҳудудларда кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

Ўрта Чирчиқ тумани

"Адолат" маҳалласида туман Маданият бўлими ва Халқ таълими бўлимлари ҳамкорлигида "Беш ташаббус" тадбирлари бўлиб ўтди.

Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
1.6K views17:55
Ochish/sharhlash
2022-09-23 18:55:02
Президент Шавкат Мирзиёев спорт, таълим, тиббиёт соҳаларидаги қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства спортивных, образовательных, медицинских объектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2.0K views15:55
Ochish/sharhlash
2022-09-23 17:47:01
#Сессиядан_кейинги_ўйлар

УЙҒОҚ ВИЖДОН, ОЧИҚ КЎЗ ВА АЛБАТТА, ДАХЛДОРЛИК КАЙФИЯТИ БЎЛСА КИФОЯ

Инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш ҳақида айтилаётган гаплар, яширишга ҳожат йўқ — кимлар учундир шунчаки баландпарвоздек туюлади. 

Бироқ бу қутлуғ ниятнинг ҳаётда тўлақонли қарор топиши учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар, хусусан, шахсан юрт раҳбарининг куюнчаклиги, шахсий ибрат ва ташаббуслари билан халқимиз учун шундай бир мураккаб ва таҳликали вазиятда қанчадан-қанча яхшиликлар раво кўрилаётганини англамаслик мумкин эмас, назаримда.

Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашиб, кўнглимдан шу гаплар бот-бот ўтиб турди.

БАТАФСИЛ https://bit.ly/3LCTtYw

Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
3.6K views14:47
Ochish/sharhlash
2022-09-23 15:39:09 Фатво: "жиҳод" чақириқларига ишониб, Украина ҳудудига жанг қилиш учун бориш ўзбекистонликлар учун шаръан ҳаром

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Россия ва Украина урушида юртдошларимизни иштирок этишга бўлаётган чақириқлар юзасидан фатво берди. Фатвода жумладан шундай дейилади:

«Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда.

Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди.

Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас.
Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.

Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳар қачонгидан кўра огоҳ ва ҳушёр бўлиши даркор. Хусусан, турли фитналарга аралашмаслиги лозим.

Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноқонуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш тақиқланган.

Хулоса қилиб айтганда, Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
9.1K views12:39
Ochish/sharhlash
2022-09-23 13:24:41
#Статистика

Тошкент вилояти аҳолиси китоб сотиб олиш учун қанча пул ажратяпти?

Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, Тошкент вилояти аҳолиси томонидан онлайн назорат касса техникаси орқали 2022 йил январь-август ойларида 12,5 миллиард сўмлик китоб сотиб олинган.

Ушбу кўрсаткич билан вилоятимиз Республикада 3-ўринда турибди.

Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
4.1K views10:24
Ochish/sharhlash
2022-09-23 10:27:22
#Тайинлов

Қобулов Беҳзод Ўрмонжонович Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Беҳзод Қобулов 1984 йилда Наманган вилоятида туғилган, мутахассислиги журналист. Журналистика соҳаси бўйича магистр академик даражасига эга.

2008-2011 йилларда ЎзФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти аспирантурасида таҳсил олган. Юздан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.

У "Олтин қалам" миллий мукофоти учун ўтказилган танловларда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давлат дастурини ёритган энг фаол журналист" (2017 й), "Энг яхши журналистик материал" (2022 й) номинациялари ғолиби.

Меҳнат фаолияти давомида республикадаги нуфузли нашрлар, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Мазкур лавозимга тайинлангунига қадар "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
17.4K views07:27
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:16:53
#Ижтимоий_ҳимоя

Ота-она қарамоғидан маҳрум болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратилди

Вилоятдаги 33 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун республика бюджетидан вилоят маҳаллий бюджетига 4 миллиард 741 миллион сўм маблағ ажратилди.

Вилоят ҳокими З. Мирзаев ушбу маблағларни мақсадли йўналтириш ҳақидаги фармойишни имзолади.

Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
5.8K viewsedited  05:16
Ochish/sharhlash
2022-09-22 21:01:42 #Дайжест #Ташриф

Ташриф ОАВ ва блогерлар нигоҳида

Кun.uz

"Ундан яхшироқ номзод бўлса, кўриб чиқишга тайёрман" – Президент Тошкент вилояти ҳокимлигига Зойир Мирзаев номзодини таклиф қилди

ЎзА

Номзод ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди. Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объектлари ташкил этиш режалаштирилган.

Расул Кушербоев

Зойир Мирзаев энди в.б. эмас
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессиясида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тасдиқланди. 

"Ёшлар кундалиги"

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида  Нурафшон давлат университетини ташкил этиш масаласи кўтарилди.15 минг талабага мўлжалланган ушбу олийгоҳ кейинги ўқув йилида фаолият бошлаши кутилмоқда.

Қаҳрамон Қуронбоев

Келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратилади. Бундан ташқари Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилади.

Хушнудбек Худойбердиев

Дам олиш кунлари Тошкент вилояти йўлларида катта тирбандликлар бўлади. Чунки ҳамма Бўстонлиққа чиқади. Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз? Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўради-ку. Кеча барча масъулларга топшириқ бердим, Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қиламиз - Президент.

Микрофон кўтарган аёл

6 йил аввал чегарамизда мина турарди. Агар шу миналар олинмаганда ҳозир тинчлик бўлармиди, борди-келди бўлармиди? Ўз вақтида ҳал қилган муаммомиз яхши бўлди ҳозир, деди Шавкат Мирзиёев.

Нигоҳ

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
6.0K viewsedited  18:01
Ochish/sharhlash