Get Mystery Box with random crypto!

Мусулмон одам тартибли бўлади قال رسول الله صلى الله عليه وسل | Toshped tib

Мусулмон одам тартибли бўлади

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إنَّ اللهَ جميلٌ يحبُّ الجمالَ ، ويحبُّ مَعاليَ الأمورِ ، ويكرهُ سَفسافَها
الراوي:جابر بن عبدالله

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта Аллоҳ таоло гўзалдир, гўзалликни яхши кўради, буюк ишлаларни яхши кўради ва У Зот паст ишларни ёмон кўради" дедилар (Жобир ибн Абдуллоҳ).

Шайх Муҳаммад Ғаззолийдан бир киши сўради: "Соатни ўнг қўлимга тақайми ёки чап қўлимгами?". Шайх шундай жавоб берди: "Уни ўзинг яса, кейин хоҳласанг оёғингга тақ!".

Мусулмон киши майда ишлар билан машғул бўлиб қолмайди. Балки, буюк ишлар ҳақида тафаккурни шакллантириб сўзлашга эътибор қаратиб, икки дунёда манфаати йўлида хизмат қилишга алоҳида аҳамият бериб ҳаёт кечиради.