Get Mystery Box with random crypto!

Toshped tib

Telegram kanalining logotibi toshpedtib — Toshped tib T
Telegram kanalining logotibi toshpedtib — Toshped tib
Kanal manzili: @toshpedtib
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-12-11 16:22:23

4 views13:22
Ochish/sharhlash
2022-12-09 21:59:34

2 views18:59
Ochish/sharhlash
2022-11-07 21:24:08
Мусулмон одам тартибли бўлади

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إنَّ اللهَ جميلٌ يحبُّ الجمالَ ، ويحبُّ مَعاليَ الأمورِ ، ويكرهُ سَفسافَها
الراوي:جابر بن عبدالله

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта Аллоҳ таоло гўзалдир, гўзалликни яхши кўради, буюк ишлаларни яхши кўради ва У Зот паст ишларни ёмон кўради" дедилар (Жобир ибн Абдуллоҳ).

Шайх Муҳаммад Ғаззолийдан бир киши сўради: "Соатни ўнг қўлимга тақайми ёки чап қўлимгами?". Шайх шундай жавоб берди: "Уни ўзинг яса, кейин хоҳласанг оёғингга тақ!".

Мусулмон киши майда ишлар билан машғул бўлиб қолмайди. Балки, буюк ишлар ҳақида тафаккурни шакллантириб сўзлашга эътибор қаратиб, икки дунёда манфаати йўлида хизмат қилишга алоҳида аҳамият бериб ҳаёт кечиради.
1 view18:24
Ochish/sharhlash
2022-11-04 18:59:44
Хаёлингиз сочқинми?
Уни бир жойга жамлай олмаяпсизми?

Ҳазратимиздан ибратли зикр дарси

Исҳоқжон Бегматов
bintusodiq
2 viewsedited  15:59
Ochish/sharhlash
2022-10-31 09:13:14
Жизненная емкость легких
Объемы легких
2 views06:13
Ochish/sharhlash
2022-10-31 08:05:21
Виды дыхания
Nafas turlari
2 views05:05
Ochish/sharhlash
2022-10-31 07:58:48
Дыхательные шумы
- Везикулярное дыхание
- Бронхиальное дыхание
- Влажные хрипы
- Сухие хрипы
- Крепитация
- Шум трения плевры

Сохраняй, чтобы выслушивать все шумы

@student_medik
Наш чат: @lechebnoe_delo
2 views04:58
Ochish/sharhlash
2022-10-08 20:37:59
Kerak bo'lib qo'lar
4 views17:37
Ochish/sharhlash
2022-10-03 09:43:35 ЖИДДИЙ ИШЛАЙДИГАН НОЖИДДИЙ ҚОНУНЛАР (ҳазилга ўхшаш фалсафий қонунлар)

1. Хлейд қонуни:
Энг мураккаб вазифани энг дангаса ходимга бериш керак.У албатта уни ечишнинг энг осон ва сифатли йўлини топади. Чунки дангаса ўз ҳаётини қийинлаштириб ўтирмайди ва кейин яна қайтадан шу ишни бажариб ўтирмаслик учун бира тўла уни яхшилаб бажаради.

2. Мерфи қонуни:
Агар бирон нарса кутилганидек бориши мумкин бўлмаса, у албатта шундай бормайди. Имкони бор энг ёмон вариантлардан албатта энг ёмони рўй беради.

3. Ричарднинг ўзаро боғлиқлик қоидаси:
Нимани узоқ сақлаб юрган бўлсангиз, уни ташлаб юборсангиз бўлаверади. Ниманидир ташлаб юборишингиз биланоқ, ўша нарса сизга керак бўлиб қолади.

4. Лерман қонуни:
Агар пулингиз ҳамда вақтингиз бўлса ҳар қандай мутлақ техник вазифани ҳал қилишингиз мумкин. Лекин муаммо шундаки, ҳамиша сизга ёки вақт ёки пул етмайди.

5. Этторе кузатуви:
Дўкондаги қўшни навбат доимо тез силжийди. Агар унга ўтиб турсангиз, сиз ташлаб кетган навбат тез силжий бошлайди.

6. Максимен қонуни:
Ишни кўнгилдагидек бажариш учун ҳамиша вақт етишмайди, лекин уни қайтадан қилиш учун вақт топилади.

7. Қидирув қонуни:
Сизга керак бўлган нарса, ёки энг кўринадиган жойда ёки энг кутилмаган жойда ётган бўлади. Шунинг учун вақтни бекорга кетказиб ўтирмай, қидиришни энг тўғри келмайдиган жойдан бошланг.

8. Питер қоидаси:
Одам ўз номувофиқлигининг мувофиқ даражасигача мувофиқдир. Қанчалик кўп билсангиз ва эпласангиз, сизнинг кейинги ўқишингиз ва ривожланишингиз шунчалик қийин бўлади. Мансаб поғоналаридан кўтарилиб бориб, тезда ўзингиз учун анча юқори мураккабликда бўлган даражага етасиз.

9. Кан ва Орбен аксиомаси:
Агар ҳеч нарса ёрдам бермаса, ниҳоят инструкцияни ўқинг!

10. Хэнлон бритваси:
Сиз кўпинча ёмон ниятда қилинган деб ўйлаганингиз, аҳмоқлик туфайли қилинган бўлади. Шунинг учун ёмон бўлмаган одамларни ёмон ниятлиликда айблаш тўғри эмас.

11. По қонуни:
Ўткир мавзуларда ҳазиллашганда албатта бунинг ҳазил эканлигини айтиш керак , акс ҳолда уни жиддий оладиганлар барибир топилади.

12. Финэйглнинг тўртинчи қонуни:
Агар бирор нарса кўнгилдагидек бормаса, вазиятни ўнглашга бўлган ҳар қандай уринишлар фақат уни оғирлаштиради. Шунинг учун баъзан ҳамма нарсани қандай бўлса шундайлигича қолдирган яхши.

13. Зиммертининг ихтиёрий меҳнат қонуни:
Одамлар унга эҳтиёж қолмаган пайтда, доим ишга тайёр бўлади.

14. Гамперсон қонуни:
Сизнинг истагингиз унга эришишишингиз эҳтимолига тескари пропорционал бўлади.

15. Парето қонуни:
20% зўр бериш 80% натижа беради. Ёки аксинча. Ҳаёт қонунлари фақат шу нисбатдагина ишлайди.

16. Чизхолмнинг учинчи қонуни:
Ҳар қандай таклифингизни, сиз назарда тутгандан кўра, албатта бошқачасига изоҳлашади.

17. Оулд ва Кан қонуни:
Мажлисда қанча кўп одам қатнашса ва унга қанча кўп вақт сарфласангиз, у шунчалик самарасиз бўлади.

18. Паркинсон қонуни:
Иш сиз унга ажратган муддатда бажарилади.Ҳаттоки сиз вазифани бир кунда бажара олсангиз ҳам, лекин уни ҳафта охирига мўлжаллаган бўлсангиз, иш ўша вақтга борибгина битади.

19. Янг қонуни:
Барча буюк кашфиётлар хато туфайли қилинади.

20. Фингейлнинг саккизинчи қоидаси:
Жамоадаги иш жуда муҳим. Бу айбни бошқа бировга ағдариш имконини беради.

21. Мерфининг илмий тадқиқотлар қонуни:
Назариянинг тўғрилигини исботлаш учун ҳамиша етарли миқдорда тадқиқотлар ўтказиш мумкин.

22. Сегал қонуни:
Фақат битта соати бор одам, соат нечалигини қатъий билади. Бир неча соати бор одам, ҳеч нарсада қатъий бўлмайди.

23. Колбаса қоидаси:
Ким колбасани яхши кўрса ва қонунни ҳурмат қилса, униси ҳам буниси ҳам қандай қилинишини кўрмагани маъқул.

24. Ван Рой қонуни:
Синмайдиган ўйинчоқ у билан бошқаларини синдиришда фойдалидир.

25. Банан қоидаси:
Агар сиз пишмаган бананлар сотиб олган бўлсангиз, улар етилгунга қадар тугайди. Агар сиз етилган бананларни сотиб олсангиз, уларни ейишдан олдин айниб бўлади.
18 views06:43
Ochish/sharhlash
2022-09-27 06:16:36
YUGA
14 views03:16
Ochish/sharhlash