Get Mystery Box with random crypto!

Юртимиздаги энг шов-шувли, тренд мавзулар ҳақида биринчилардан | 𝐓𝐨𝐬𝐡𝐦𝐮𝐫𝐨𝐝𝐨𝐯𝐚

Юртимиздаги энг шов-шувли, тренд мавзулар ҳақида биринчилардан бўлиб ўз йўналишида фикр берадиган бир гуруҳ фаол блогларни сиз учун жамладик.
Орасидан ёққанини танлаб хабарлардан хабардор бўлинаверади.


Human.uz - инсон ҳуқуқлари, экология, мурожаатлар ва таҳлилий-танқидий мақолалар бериб борувчи, "Ютуб"да ҳам катта обуначилар аудиториясига эга сайтни кузатиш керак.

Rasul Kusherbayev – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг расмий шаҳсий саҳифаси. Бу инсонни ортиқча таърифлаб ўтиришга ҳожат йўқ, бизнингча. "Оффишл" канали шу!

Muxbir Daliyev – журналист, блогер Хуршид Далиевнинг шахсий канали. Унда муаллифнинг ўзига хос тил ва услуби, антиқа “рейдлари”, сатирик чиқишлари, танқидий қарашлари ва мурожаатлар бўйича тайёрлайдиган материаллар акс этади.

Bahodir Ahmedov – Канал эгаси юрист. У юридик маслаҳатлар, фикрлар беради, шунингдек мурожаатларни оммага олиб чиқишда кўмаклашади. Одамлар ўз ҳуқуқларини билишига ёрдам беришни мақсад қилган.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Зерикмайсиз!

Yuristkadr – ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев канали. Судлар ва меҳнат муносабатларига оид масалаларда муаммо бўлса, бемалол шу манзилга уланволинг. Айниқса, раҳбарларга алоҳида тавсую!

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

Kompromatuz - кутилмаган аргументлари билан блогосферага кириб келган "свежый" канал. Кимлиги барчага қизиқ. Лекин нозик-нозик жойларда "манбалари" бор кўринади. Мавзуларнинг антиқалари ўша ерда.

AvtoblogUz - шу йўналишдаги пионер блогерлардан бири Максуд Музаффаров канали. "ГАИ" акаларнинг "севимли" укаси. Йўл ҳаракати қоидаларини сув қилиб ичганлардан.

23.5° бурчак остида Дунёда содир бўлаётган сиёсий вазиятларнинг сиз билмаган ноодатий бурчакдаги хабарларини бергувчи канал.

FAYZBOG'uz Танқидлари билан эл назарига тушган Темур Малик Тожиддинзоданинг ўзгача услубдаги, ноёб канали.

Банкир кундалиги - Банк-молия тизимидаги актуал канал. Фақат долзарб масалалар ёритилади. Яна жуда фойдали. Уланганлар кам бўлмайди.

СберкассаУз - Банк ва молия соҳасидаги ноёб маълумотларни ўзида жамлаган банкирлар учун махсус блог.

Зафарбек Солижонов - Танқид ва таҳлилни чалпак қилиб қўядиган чапани юрист блогернинг "қиздирадиган" блоги.

Отабек Артиков - Марғилон дўппини трендга айлантирган юрагида ўти бор воҳалик чапани йигитнинг "оёқлар орасига" аямай тепадиган ҳазиломуз танқидлари, хуллас зериктирмайди..

RakursUz –Журналист Муслим Мирзажоновнинг расмий саҳифаси. Воқеа-ҳодисаларга ўзига хос ракурсда қарайди. “Ютуб”да шу номдаги саҳифаси обуначилар сони 160 мингга яқин. Каналда қисқа, лўнда ва юмор билан ёзади. Айтганча, кам сонли "галочка"си бор блоглардан бири.