Get Mystery Box with random crypto!

ҲУРМАТЛИ ТОШЛОҚЛИКЛАР! Мустақиллик байрами мана 31 йил | Тошлоқ тумани ҳокимлиги (расмий)

ҲУРМАТЛИ ТОШЛОҚЛИКЛАР!

Мустақиллик байрами мана 31 йилдирки халқимизнинг энг ардоқли, шукуҳли байрами сифатида нишонлаб келинмоқда. Ҳар биримиз учун қадрли бўлган, ҳаётимизда кескин бурилишларга сабаб бўлган Истиқлолга эришибмизки унинг тантаналари кунида ўтган даврда қилинган ишлар, амалга оширилган режалар рўёби, ҳаётимизда юз бераётган ўзгаришлар ва юксалишлар яна бир бор сарҳисоб этилади. Аҳолини рози қилиш, эртанги кунга умиди ва ишончини оширишда юртдошларимизга яратиб берилаётган имтиёз ва имкониятлар, шарт-шароитлар катта роль ўйнайди, албатта.

Бу борада туманимизда ҳам қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида Ахшак маҳалласи ҳудудида янги массив барпо этилиб жорий йилнинг ўзида 12 та қўп қаватли 270 хонадондан иборат уй-жойлар фойдаланишга топширилди. “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида нафақат Хонақа, Найманбўстон фуқаролар йиғинлари ҳудудида, балки туманимизнинг барча ҳудудларида давлат бюджети ва хомийлар маблағлари ҳисобига кенг миқёсда қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўшимча даромадлар билан таъминлаш, хотин-қизлар, айниқса ёшларни банд этиш мақсадида йил бошида 2200 нафар фуқарога 330 гектар ер деҳқончилик қилиш мақсадида ажратиб берилган бўлса яқинда буғдойдан бўшаган майдонлардан 1850 нафар фуқарога 20 сотихдан такрорий экин экиш учун ер ажратиб берилди.

Кўриниб турибдики юқоридаги сингари эзгу ишларнинг ҳар бири ортида инсонлар манфаати ётибди. Дарҳақиқат ҳар бир юртдошимиз ана шундай эътибор ва ғамхўрликка ҳамиша сазовор экан унинг эртанги кунига ишончи ортади. Юртимиздаги ижобий ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшиш туйғуси шаклланади.

Туманимиз аҳлини Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами билан чин юракдан муборакбод этаман. Хонадонларимиздан файз-барака, тинчлик-осойишталик асло аримасин.

Ҳурмат билан,
Абдуқаҳҳор ДЖУРАБАЕВ,
Тошлоқ тумани ҳокими.