Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Айрим фаолият турлари бўйича лицензиялар 5 йил м | ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

#Биласизми

Айрим фаолият турлари бўйича лицензиялар 5 йил муддатга берилади

Фаолиятнинг лицензияланадиган турларини (кичик турларини) амалга ошириш учун лицензиялар уларнинг амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади, қуйидагиларни амалга ошириш учун лицензиялар бундан мустасно:

тиббий фаолият;
фармацевтика фаолияти;
минерал ўғитларнинг, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолият;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият;
таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик воситасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш фаолияти;
кўчма радиотелефон (уяли) алоқадан ва телерадиоэшиттиришларни тарқатиш тармоқларидан фойдаланиш ҳамда уларнинг хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ фаолият;
нефтни, газни (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият;
аффинаж фаолияти.

Ушбу фаолият турларини амалга ошириш учун лицензияларнинг амал қилиш муддатлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда ва уларнинг паспортларида белгиланади, лекин бу муддатлар 5 йилдан кам бўлмаслиги керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддати тугагач, у лицензиатнинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya