Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ хо | ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

#Биласизми

Ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ИИБ ходимларисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиши мумкин

Хабарномани тузиш учун бир вақтнинг ўзида қуйидагилар асос бўлади:

жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;
иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлганида;
ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
ҳайдовчилар маст бўлмаса;
транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.

Хабарнома ҳодиса содир бўлган жойда дарҳол икки нусхада тузилади.

Хабарнома қуйидаги ҳужжатлар билан 3 иш кунида суғурталовчиларга юборилади:

ҳодиса жойининг, транспортларнинг фотосурати;
ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари;
ҳайдовчиларнинг мастлигини аниқлаш тўғрисидаги баённома;
ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари, рўйхатдан ўтказилганлик ҳақидаги ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, суғурта полисининг кўчирма нусхалари.

Каналга уланиш
https://t.me/toshkentviladliya