Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депута | TDTU Matbuot Xizmati | Расмий канали

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари билан “Ўзбекистон: Мустақиллик даврида эришилган ютуқлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йил 24 август куни “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига атаб ўтказилаётган дастурлар доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Ўзбекистон: Мустақиллик даврида эришилган ютуқлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари, қўмита аъзолари Ф.Н.Зайниев, Б.Х.Эшмурзаев, Д.Б.Хамзаев, Б.М.Рахмоналиев, Д.Т.Нормурадов, ТДТУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор М.У.Атамуратов, профессор-ўқитувчилар, етакчи олимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар айнан миллий мустақиллигимиз юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуришда, ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда мустаҳкам замин яратиб берганлиги, эришилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи эканлиги борасида сўз юритдилар. Тадбир мунозаралар ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

@ToshDTU_Matbuot_Xizmati