Get Mystery Box with random crypto!

Интернет ижтимоий тармоқларида Андижонда 5 ойлик келиннинг зўр | Ҳамза Жумаев

Интернет ижтимоий тармоқларида Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрланиши билан боғлиқ эълон қилинаётган хабарлар юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ берилиши кутилмоқда.

Маълум бўлишича судга оид биология ва толали материалларни криминалистик текшириш, судга оид физика-техникавий экспертиза хулосалари олинган.

Якуний хулосалар ва тергов ҳаракатлари давомида тўпланган инкор қилиб бўлмас далилларга асосан фуқаро О.О.нинг зўрланганлиги тўғрисидаги важлари ўз тасдиғини топмаган.

Шунингдек, жабрланувчи О.О. яқин қариндошлари ва ҳимоячиси иштирокида сўроқ қилинганида, уни ҳеч ким зўрлаб номусига тегмаганлигини, бундай кўрсатма беришига сабаб (........) бўлганлигини маълум қилган.

Суриштирувлар давомида, кўпчилик билиб билмай айблаган шахслар воқеа содир бўлган куни ҳодиса жойида, яъни жабрланувчи О.О.га тегишли бўлган дала шийпонида умуман бўлмаганликлари ҳам аниқланган.

Батафсил расмий баёнотда маълум қилинади.

–––––––––––––

Ушбу воқеа ижтимоий тармоқ фаоллари учун катта дарс бўлиши керак.

Жараённи ёритишда бир тарафдан туриб дунёга бонг урган, 6 нафар шахсларга нисбатан чора талаб қилиб, уларни айблаган ва ҳақорат қилган айрим шошқалоқ «блогерлар», энди ўзингиз айблаб, нафақат яқинлари балки бутун Ўзбекистон олдида изза қилган ўша йигитларнинг юзига қарай оласизми?

Биз билмагандик, ахир келин ва яқинлари айтдики деб ўзингизни оқлай оласизми?

Ҳа, сиз билмагандингиз ва билмай туриб ўша йигитларнинг юзини ерга қаратдингиз.

Қадрли ҳамкасблар, илтимос ахборот тарқатишда ҳиссиётларга берилиб, ҳаммага ҳам ишониб кетаверманг.

Жамиятда барча бирдек виждонли ва ростгўй бўлмаслиги мумкин.

Сизга келган маълумот ёки мурожаатларни аввал текшириб кўринг. Сизда бунга имкон бор.

@BB_Tulyaganov

Каналга аъзо бўлиш

Telegram | Twitter | Facebook