Get Mystery Box with random crypto!

Лавлаги етиштиришда полиз шираси Полиз шираси юмшоқ танали ма | TOMCHI

Лавлаги етиштиришда полиз шираси

Полиз шираси юмшоқ танали майда ҳашаротлар, етук зотининг катталиги 2.5-4 мм. га тенг. Шираларнинг икки шакли мавжуд: қанотсиз ва қанотли. Мавсум давомида 20-26 та бўғим беради. Лавлаги экин майдонларида кенг тарқалиб баргларни орқа томонида жойлашиб ширасини сўради. Қаттиқ зарарланган баргларнинг шакли ўзгаради ва буралиб қолади.

Агротехник кураш чоралари: Алмашлаб экишни ташкил этиш.

Кимёвий кураш чоралари: таъсир этувчи моддаси (ацетамиприд) Моспилан, протектор, нестор, 20% н.кук. – 0,02-0,03 л/га, (дельтометрин) Делцис 2,5% -0,15л/га, децис 10%-0,035л/га, (имидоаклоприд) Конфидор, багира, когинор, компрадор 20% к.э. – 0,05 л/га, препаратлардан биронтасини сувда яхшилаб аралаштириб, пуркаш тавсия қилинади.

Каналга уланиш: @tomchikanali

–Саволлар: @tomchiguruhi


– "TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html