Get Mystery Box with random crypto!

Лавлагига озуқа моддалар етишмаслиги Лавлагига озуқа моддала | TOMCHI

Лавлагига озуқа моддалар етишмаслиги


Лавлагига озуқа моддалар етишмаслиги кузатилганида, лавлаги ўсимликларида қуйи даги белгилар ривожланади.

Бор: ўсимлик ёш органларининг ўсиш нуқталари нобуд бўлади; сўнгра етилган барглар сўлғин бўлиб, сарғаяди, қўнғир тус олади, ниҳоят қораяди ва нобуд бўлади; Илдиз-мевалар ичида қора доғлар ва устида катта яралар – чириган жойлар пайдо бўлади, улар-
га Fusarium spp. ва Phoma betae каби замбуруғлар кириб, касалликни кучайтиради ва лавлаги бутунлай чириши мумкин. Бор етишмаслиги ва фомоз таъсирида илдизнинг устки қисмида қуруқ чириш, илдизмевалар ичида эса бўшлиқлар пайдо бўлиши ҳам мумкин.

Азот: экин ўсишдан орқада қолади, баргларида хлороз ривожланиб, улар оч-яшил тус олади, қалинлашади ва қаттиқроқ бўлиб, томирларидан бошлаб сарғаяди, баъзилари қурийди, илдизлари майда бўлиб қолади.
Фосфор: экин ўсишдан орқада қолади, тўқ-яшил тус олади; пастки баргларда тепасидан бошлаб қўнғир доғлар пайдо бўлади, бундай барглар сўлади.

Калий: барглар юпқа, бироз ғижимланган шакл олади; уларнинг устида, четларидан бошлаб, қуруқ тўқ-қўнғир ёки кулранг доғлар пайдо бўлади, илдизлари майда бўлиб қолади

Каналга уланиш: @tomchikanali

–Саволлар: @tomchiguruhi


– "TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html