Get Mystery Box with random crypto!

Лавлагининг фомоз касаллиги Замбуруғ уруғбарг, барг, поя ва | TOMCHI

Лавлагининг фомоз касаллиги

Замбуруғ уруғбарг, барг, поя ва уруғлар доғланиши, илдиз ва илдизмевалар чиришини қўзғатади. Баргларда сарғиш-қўнғир ёки оч-қўнғир, диаметри 0,2 см дан 2,5 см гача келадиган, концентрик доиралар шаклидаги некротик доғлар, уларнинг устида, доғларнинг тўқимаси ичида, оддий кўзга кўринадиган қора нуқталар – замбуруғнинг пикнидалари пайдо бўлади, барг қурийди, айниқса, иссиқ об-ҳавода, тезлашади.

Касаллик омборхоналарда катта хавф туғдиради; сақланаётган илдизмеваларда олдин қўнғир, сўнгра қораядиган доғлар пайдо бўлади; улар чирийди, чириган тўқималар қуруқ ва қаттиқ бўлиб, сўнгра иккиламчи микроорганизмлар (жумладан юмшоқ чириш бактериялари) билан зарарлана ди ва тўқималар илвираб кетади.

Профилактика: омборхоналарга қўйиш учун кечки_экин ҳосилини саралаш ва соғлом лавлагиларни танлаб олиш; йиғилган ҳосилни далада уюмларда узоқ сақламасдан, иложи борича тез совитиш ва омборхонага жойлаш, ҳосили узоқ муддат давомида сақлашга мўлжалланган экин даласида ҳосилни йиғиб олишдан 2-3 ҳафта
олдин суғоришни тўхтатиш. Лавлагини сақлашга қўйишдан 15-20 кун олдин омборхона деворлари ва шифтини (10 л сувга 1,5-2 кг оҳак ва 100 г мис сульфат эритмаси билан) оқлаш, хоналарини олдинги маҳсулот қолдиқлари ва бошқа чиқиндилардан тозалаш, хлорли оҳак (10 л сувга 400 г “хлорка”) ёки бошқа бирор фунгицид билан дезинфекциялаш ва яхши қуритиш; сабзини кўмиш учун фақат тоза, зарарланмаган қум ишлатиш; омборхоналарда тавсия қилинган ҳарорат ва нисбий намликни (0-2oC ва 80-95%) таъминлаш лозим.


Каналга уланиш: @tomchikanali

–Саволлар: @tomchiguruhi


– "TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html