Get Mystery Box with random crypto!

Лавлагининг қўнғир чириш касаллиги Илдизмева дум томонидан ч | TOMCHI

Лавлагининг қўнғир чириш касаллиги

Илдизмева дум томонидан чирийди. Чириган тўқималар устида қўнғир, қалин, жунга ўхшаш моғор қатлами ривожланади. Барг бандлари ҳам чириши мумкин. Касаллик ўчоқлари даланинг паст жойларида, экин ортиқча суғорилганда ва айниқса, лавлаги кўп экиладиган далаларда пайдо бўлади.

Профилактикаси: лавлаги уруғларини экишдан 20-25 кун олдин 2,5% Максим-4 мл/кг, 31,2% Селес Топ-6 мл/кг, 50% дорилаб экиш тавсия этилади

Лавлагининг омборхоналарда чириш касаллиги илдизмеваларни сақлаш давридаги энг хавфли касаллиги энг кўп учрайдиганлари Botrytis cinerea (илдизмеваларда кулранг моғор қатлами пайдо қилади), Fusarium spp. (пуштироқ-оқ моғор), Rhizopus spp. (оч-кулранг моғор), камроқ учрайдиганлари – Phoma betae, сапротроф моғорлар Penicillium spp., Aspergillus spp. ва бошқалар ҳисобланади.

Илдизмевалар чириши далада, машиналарида ташиш пайтида ва омборхоналарда ривожланади. Уларнинг тўқималари юмшайди, чирийди (қуруқ ва ҳўл чириш кузатилади), ҳар хил тусли мицелий билан қопланади.
Кучли зарарланган илдизмевалар овқатга ёки қандолатга ишлатишга яроқсиз бўлади.

Қўзғатувчиларнинг кўпчилиги омборхоналарга илдизмевалар устидаги тупроқ заррачалари, ўсимлик қолдиқлари ва ҳоказолар билан киради.

Каналга уланиш: @tomchikanali

–Саволлар: @tomchiguruhi


– "TOMCHI" - ни ўрнатиш: https://nwrmp.uz/link.html