Get Mystery Box with random crypto!

Помидор кўчатларини жойлаштириш ва парваришлаш. Помидор кўчат | TOMCHI

Помидор кўчатларини жойлаштириш ва парваришлаш.

Помидор кўчатлари қаторли усулда экилиб ўсув даври бошида суғориш, қатор ораларига ишлов бериш амалга оширилади. Ўсимликлар палаклари ўсганидан кейин бу тадбирлар ҳар икки қатор оралаб, амалга оширилади.

Помидор экилганидан 10-12 кун ўтгач, биринчи комплекс ишлов берилади. Бунда қатор оралари культивация қилиниб, тупроқ юмшатилади, бегона ўтлар йўқотилади. Ўсимликлар озиқлантирилиб, суғориш эгатлари очилади.

Биринчи комплекс ишловдан 12-15 кун ўтгач, иккинчи суғориш амалга
оширилади, тупроқ етилганидан кейин – иккинчи комплекс ишлов ўтказилади. Бунда ўсимликлар атрофидаги тупроқ юмшатилиб, илдиз бўғизи атрофига тортилади.

Ўсув даври давомида қатор ораларига ишлов бериш - ҳар бир суғоришдан кейин (суғоришдан 3-5 кун ўтгач) ўтказилади, 6-7 марта культивация қилинади. Биринчи культивация 10-12 см чуқурликда, 15-20 см ҳимоя зонаси билан ўтказилса, кейинги культивацияларда ишлов бериш чуқурлиги ва ўсимликларнинг ҳимоя зонаси ошириб борилади.

@tomchikanali