Get Mystery Box with random crypto!

Раҳбарият ва мураббий ўртасидаги муносабатлардан клуб манфаатл | Orif Tolipov



Раҳбарият ва мураббий ўртасидаги муносабатлардан клуб манфаатлари ва мақсадлари куймаслиги кераклигига яна бир ёрқин мисол бу - "Тоттенҳэм".

Лондонликлар ҳеч қачон супертоп клуб бўлишмаган, аммо шу даражага яқин келай деганларида, 2019 йил Маурисио Почеттинони исътефога чиқариб, Жозе Моуриньони ишга олишганди. ЧЛ финалидан 5 ой ўтиб-ўтмай шу ишни қилишган. Ўшанда клуб раҳбари Даниэль Лэви ва мураббий ўртасидаги ўзаро муаммолар сабаб бўлганди истеъфога. Шундан буён "Тоттенҳэм" Почеттино давридаги мавқеини тиклай олмади.

Ҳозир бўлаётган учрашувда "Тоттенҳэм" 20 дақиқа ўйин вақтида "Ньюкасл"дан 5 та гол ўтказиб ютқазмоқда.

Даҳшат!

@tolipovuz