Get Mystery Box with random crypto!

'Евротур' дастурининг сўнгги сонида мен - 'Хави кадрлар муаммо | Orif Tolipov

"Евротур" дастурининг сўнгги сонида мен - "Хави кадрлар муаммосига учрар экан экан таркибга Ла Масиядан ҳеч кимни жалб қилмаяпти, ҳозир биз иқтидор деб атаётган Педри, Гави ёки Фати кабилар таркибга (Вальверде, Сетьен ёки) Куман даврида жалб қилина бошланган. Нима Ла Масияда иқтидорлар қолмадими?", - дегандим.

Ўзи вазият шунга қараб кетаётганди, мана Хави 2007 йилда (!) туғилган Ламине Ямал исмли ўсмирни "Атлетико"га қарши учрашув қайдномасига киритибди.

Балки у майдонга тушар, балки йўқ... бу муҳим эмас. Муҳими Каталония футбол қадриятларининг ажралмас бўлаги ҳисобланадиган ёш иқтидорларни оммага тақдим этиш давом этади. Кўрамиз!

Ўйин эса зўр бўлади, албатта кўринг. Соат 19:15дан бошлаб!

@tolipovuz