Get Mystery Box with random crypto!

'Айрим диний мутахассислар араб тили ҳарфларини билмайди. Улар | Times.uz

"Айрим диний мутахассислар араб тили ҳарфларини билмайди. Улар фақат Қуръон ёдлатмоқда" — ИИВ масъул ходими

Кеча бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида ИИВ терроризмга қарши курашиш хизмати масъул ходими Ўзбекистонда болаларга ноқонуний дарс бераётган домлаларни танқид қилди.

Унинг сўзларига кўра, республикада бир кун ичида 3-5 та ноқонуний ҳужралар аниқланади. Унда 10-75 нафар вояга етмаган болалар диний мутахассислар томонидан сабоқ олмоқда.

"Бу мутахассислар билан суҳбатлашганимизда эса улар мутахассис эмаслиги маълум бўлмоқда. Улар фақат Қуръон ёдлатмоқда. Бу ерда асосий кўзланган мақсад инсониятнинг диний таълимини такомиллаштириш. Бу мутахассислар биринчидан расмий таълим олмаган. Иккинчидан диний соҳадаги мутахассис эмас. Улар ҳатто араб тили ҳарфлари неччи қисмга бўлинишини билмаяпти. Улар Қуръонни тўғридан-тўғри ёдлаш билан шуғулланган. Таълим бериш жараёнида эса болаларга фақат ёдлатмоқда", - дейди у.