Get Mystery Box with random crypto!

Корхоналарнинг ўзига зарур кадрларни тайёрлаш учун ажратган гр | Times.uz

Корхоналарнинг ўзига зарур кадрларни тайёрлаш учун ажратган грант маблағлари солиқ базасига киритилмайди — Шавкат Мирзиёев

“Бундан ташқари, давлат грантлари билан бир қаторда, иш берувчилар ва олийгоҳлар томонидан грантлар бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Мисол учун, йилига 100 миллиард сўм “оборот” қилаётган корхона ўзига зарур 30 нафар ёш мутахассис учун грант ажратса, йилига ўртача 300 миллион сўм харажат қилади. Фаолият турига қараб, корхоналар ушбу харажати доирасида 30-35 миллион сўм солиқ тўлаши керак.

Энди, корхоналар ва олийгоҳларнинг ушбу мақсадларга йўналтирган маблағлари солиқ базасига киритилмайди.
Шунда, иш берувчилар ўртасида иқтидорли ёшларни жалб қилишга кураш, олийгоҳларда сифат учун рақобат кучаяди”, – деди номзод.