Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилояти ҳокимлиги баёноти: Прокуратура органларига бел | Times.uz

Андижон вилояти ҳокимлиги баёноти: Прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилди

Интернет тармоғида Ш.Абдураҳмонов акс этганлиги иддао қилинган видео тарқалиши ортидан, ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифаларда вилоят ҳокимининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда обрўсизлантирувчи ҳақоратомуз постлар эълон қилинган.

Шу сабабли инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситилишига олиб келувчи маълумотлар тарқатганлик ҳолати бўйича прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилди.

Ҳозирда қонунга хилоф бундай маълумотлар тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонун доирасида чора кўриш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.