Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, азизлар, бир ой давомида ихлос билан тутган | ZIYOLI ZIYOKORLAR ZIYOSI 👨‍🎓

Ассалому алайкум, азизлар, бир ой давомида ихлос билан тутган рўзаларингизни Аллоҳим даргоҳида ҳусни мақбул айласин.
Рамазон ҳурматидан жаҳлга эрк бермаганингиз,
Рамазон ҳурматидан бировга озор бермаганингиз,
Рамазон ҳурматидан тунлари қойим бўлганингиз,
Рамазон ҳурматидан кундузи нафсингизни тийганингиз—нафсингиз устидан ғалабангиз муборак!

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло моҳи Рамазоннинг шарофати билан, саҳарлигу ифторларда қилинган холис дуоларимиз баракоти билан эл-юртимизни тинчу хотиржам, иймон-эътиқодимизни мустаҳкам, ҳаётимизни баракотли, дастурхонимизни тўкин-сочин қилсин!

Қалбимизга шодлик, кўзимизга нур, дастурхонларга барака, оиламизга тинчлик неъматларини олиб келувчи Рамазон ҳайити хайрларга васила бўлсин!

КАМОЛИ ЭҲТИРОМ ИЛА АДДОИ НАСРИДДИН.