Get Mystery Box with random crypto!

#Рамазон_туҳфаси Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилина | ZIYOLI ZIYOKORLAR ZIYOSI 👨‍🎓

#Рамазон_туҳфаси

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ҳамда мискинлар учун таомланиш бўлиши учун фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бўлур».

Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган ва Ҳоким саҳиҳ деган.

Ушбу садақа нима учун шариатимизда жорий қилинганининг сабаби, ҳикмати ушбу ривоятдан очиқ-ойдин кўриниб турибди. Рўзадор одам Рамазон ойида рўза тутар экан, гоҳида оғзидан билиб-билмай турли гап-сўзлар чиқиб кетган бўлиши, шунингдек, баъзи ножоиз амалларни қилиб қўйиб, шу сабабдан кўнгли ғаш бўлиб юриши мумкин. Ана шундай ғашликларни ювиб юбориш учун садақаи фитр жорий қилинган.

«Мўминнинг қалқони», Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.