Get Mystery Box with random crypto!

АВТОБУС Бир неча йил илгари, мусулмонлардан бири Лондон шаҳри | ZIYOLI ZIYOKORLAR ZIYOSI 👨‍🎓

АВТОБУС

Бир неча йил илгари, мусулмонлардан бири Лондон шаҳрига кўчиб келади. Ҳар куни бир вақтда ишга кетаётганида, ҳар сафар ўша ҳайдовчи ва ҳудди ўша автобусга минар экан. Бир куни афтобус хаққини тўлаб, бориб ўтиради. Қараса, ҳайдовчи қайтимига 20 пенс, яъни қайтимини зиёдаси билан бериб  юборибди. Мусулмон одам эса ошиғини қайтариб беришни ўйлабди. Чунки бу унинг хаққи эмасди. Сўнгра яна ўзига-ўзи дебди:
«эээ, эсингдан чиқар, арзимаган чақалар бўлса, ҳеч кимга кераги ҳам йўқ. Шундоғам автобуслар ширкати автобуслардан яхшигина даромад топишади. Бу чақаларни бермасам камайиб қолишмайди. Буларни ўзимга олиб қўяман. Аллоҳнинг менга илинган ҳадяси дейману, яхшиси жим кетаман», деб шундай ҳаёллар билан мусулмон одам бекатига ҳам етиб олибди. Автобус тўхтади. Аммо тушишдан аввал мусулмон одам ҳайдовчига қўлини чўзиб, 20 пенсни қайтариб берди ва деди:
- Марҳамат олинг, оладиган хаққимни зиёдаси билан бериб юборган экансиз!!!
Ҳайдовчи чақаларни олар экан табассум қилиб сўради:
- Сиз шу туманга янги келган мусулмонмисиз?
Мен анчадан бери масжидингизга бориб, ислом дини билан танишмоқчи эдим. Мен сизни ҳатти-харакатингизни кўришим учун бу чақаларни сизга атайин берган эдим!!!
Мусулмон одам автобусдан тушар экан ич-ичидан қалтироқ босиб, оёқлари зир-зир титраганидан зўрға турар эди. Ўзининг қанчалар заиф эканлигини хис этди. Оёқлари чалкашиб, ҳудди йиқилиб кетадигандек эди. Бориб биринчи дуч келган устунга суйкалиб олди, сўнгра осмонларга қараб йиғлаб дуо қилди:
- Эй Аллоҳ, яна озгина қолса исломни 20 пенсга сотиб юборар эканман, деб кўзларидан дув-дув ёш сизилиб тушар эди.

Ўқиб,мен ҳам титрадим,
нафсимиз кўйига кириб,Аллоҳга вақтида қайтолмаган дамларим учун Ўзи кечирсин!!