Get Mystery Box with random crypto!

Шу ўринда Чингизхоннинг асл исми – Темужин ҳақида ҳам икки оғи | Til nomusi

Шу ўринда Чингизхоннинг асл исми – Темужин ҳақида ҳам икки оғиз сўз: тарихдан маълумки, Ясугай Баҳодир татарлар бошчиси Темужин Уге устидан қозонилган ғалаба рамзи ўлароқ ўша пайтда туғилган ўғлига шу исмни берган. “Темужин” исми ҳам “темир” маъносини билдиради, дейилади, аммо нега “тему-жин”, яъни сўз охиридаги “-жин” (“-чин”) қандай маънога эга? Бизнингча, бу сўзнинг иккинчи қисми ҳам хитойча “металл” маъносидаги “jin” сўзидир.
Гувоҳи бўлдикки, Х асрдан то кейинги асрларгача минтақамизда, Шарқий Туркистондан то Хоразмгача бўлган ерларда, биз эски ўзбек тили деб биладиган туркий адабий тилда маъдан маъносида ҳам, атоқли от маъносида ҳам “темур” шакли қўлланилган экан. Шимолий турк тиллари гуруҳи, хусусан, қипчоқ, сибир лаҳжаларида эса кўпроқ “темир” шакли сақланган. Ҳозирги ўзбек тилини қарлуқ, қипчоқ, ўғуз ва бошқа туркий лаҳжаларни ўзида бирлаштирган, таъбир жоиз бўлса, ўрта турк тили дейиш мумкин. Шу боис тилимизда бу сўзнинг иккала шакли ҳам мавжуд ва иккиси ҳам бизга бегона эмас.

@ Абдувоҳид Ҳайит