2024-05-26 21:18:40
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушда кўриш учун қуйидаги амаллардан бирини қўллаб кўриш мумкин:1. Кимки жумъа кечаси 2 (икки) ракъат намоз ўқиса, ҳар ракъатида 1 (бир) маротаба “Сураи Фотиҳа”, 1 (бир) маротаба “Оят ал-курсий”, 15 (ўн беш) маротаба “Қул ҳуваллоҳу аҳад” сурасини ўқиса, саломдан кейин эса 1000 (минг) маротаба саловат (хоҳлаганини) айтса, ўша кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўради. Ёки кейинги жумъагача албатта тушида кўради. Бу “Ҳадоиқ ал-ахбор” номли китобда келтирилган экан.
2. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ тажрибаси: Хуфтондан сўнг 4 (тўрт) ракъат намоз ўқийди. Ҳар бир ракъатида “Фотиҳа сураси”дан сўнг “Ваззуҳо”, “Алам нашроҳ”, “Инна анзалнаҳу” ва “Иза зулзилати-л-арзу” сураларини кетма-кет бир мартадан ўқийди. Саломдан сўнг, 70 (етмиш) маротаба саловат (хоҳлаганини) айтади. Кейин 100 (юз) маротаба истиғфор айтади (масалан, “Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи”). Кейин 100 (юз) маротаба саловат айтиб, 100 (юз) маротаба: “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи-л-ъалиййи-л-ъазим”ни айтиб, таҳоратли ухлаб қолса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўради.
3. Имом аз-Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ тажрибаси: кимки жумъа кечаси ғусл қилса ва икки ракъат намознинг ҳар ракъатида “Қул ҳуваллоҳу аҳад” сурасини 1000 (минг) маротаба ўқиса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўради (Ибн Асокир ривояти).
4. Шайх Дўстмуҳаммад Турсун қуддиса сирруҳу тажрибаси: Кимки икки ракъат нафл намоз ўқиса, тоза тўшак тайёрлаб, покиза кийимда уйқуга ётишдан олдин “Набаъ сураси” (ЪАмма) ўқиб ётса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўради.
5. Аллома Махдум Умар қуддиса сирруҳунинг тажрибаси: жумъа кечаси қуйидаги саловатни 1000 (минг) маротаба ўқиб ётса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўради:
اللهمّ صلّ على حبيبه سيّدنا محمد و على آله“Аллоҳумма, солли ъала ҳабибиҳи саййидина Муҳаммадин ва ъала олиҳи!”.6. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўришни хоҳласа, саловатни кўп айтсин ва бу дуони ўқиб юрсин:
اللهمّ ربّ البلد الحرام و الشهر الحرام و الحلّ و الحرام و الركن و المقام إقرأ على روح محمد من السلام“Аллоҳумма, робба-л-балади-л-ҳаром ва-ш-шаҳри-л-ҳаром, ва-л-ҳилли ва-л-ҳаром, ва-р-рукни ва-л-мақом. Иқроъ ъала руҳи Муҳаммадин мин ас-салом!”. Бу “Тафсири Қози Байзовий”да келтирилган экан.
7. Кимки жумъа кечаси “Сураи Кавсар”ни 1000 (минг) маротаба ўқиса, ва Пайғамбар алайҳиссаломга ушбу саловатни 1000 (минг) маротаба айтса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўради. Саловат будир:
اللهمّ صلّ و سلم على سيّدنا محمدٍ و على آل سيّدنا محمدٍ بعدد كلّ معلومٍ لك“Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммад ва ъала оли саййидини Муҳаммад. Би-адади кулли маълумин лака!”.Бу “Хавосс ал-Қуръон” номли китобда келтирилган экан.
@TIBBIYOTUZ - фойдали тиббий маслахатлар канали
12.3K views18:18