2023-09-23 10:25:08
Чақалоқларни ювинтиришда нималарга аҳамият бериш керак? Чўмилтириш бу – фақатгина зарур гигиена ва чиниқтириш бўлибгина қолмай, она ва бола ўртасида нозик мулоқот ҳамдир.
Керакли тавсиялар: Чўмилтиришдан олдин барча керакли нарсаларни тайёрлаб олинг;
Чўмилтиришни боланинг бошидан бошланг;
Сув ҳарорати 37 даражани ташкил қилиши лозим;
Ҳаммом ҳавосининг ҳарорати эса 24-25 даражани ташкил қилиши керак;
Болалар учун мўлжалланган юмшоқ совун ва шампунлардан фойдаланинг.
Мумкин эмас: Болани овқатланган заҳоти чўмилтириш;
Болани сувда қаровсиз қолдириш;
Таркибида турли хил кимёвий моддалар сақлайдиган совун, шампунлар ишлатиш;
Дағал сочиқлардан фойдаланиш;
Сувга ҳар хил ўйинчоқлар солиш.
@TIBBIYOT
36.8K views07:25