ШИФО АЛЛОҲДАН. Ярим пиёла беҳи ёки анор шарбатига 1 ошқошиқ асал солиб аралаштирилади. Ана шу аралашмадан икки ҳафта давомида эрталаб ва кечқурун ичиб турилади.
Сабзи шарбати ҳам жуда фойда қилади. Ундан кунига бир маҳал ярим пиёладан ичилади. Бу шарбат витаминларга бой бўлгани учун бўй ўстириш ва кўз нури ўткирлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Овқатланаётганда чой, қахва, сут сингариларни овқат билан бирга истеъмол қилмаслик керак, чунки таннин моддасини тутганлиги сабабли темир моддасининг сингишига тўсқинлик қилади. Валлоҳу аълам.