Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда “Док-1 Макс” дорисидан болаларнинг оммавий ўлим ҳо | TIBBIYOT 103

Самарқандда “Док-1 Макс” дорисидан болаларнинг оммавий ўлим ҳолати қайд этилди

Қайд этилишича, беморлар аҳволини ўрганиш ва ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида тезкор мутахассислар гуруҳи тузилди. Унинг таркибига агентлик ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказининг малакали мутахассислари киритилди.

Самарқанддаги дорихоналардан харид қилинган Ҳиндистонинг Марион Биотеч Пвт. Лтд компаниясига тегишли “Док-1 Макс” таблетка, лимон ва асал таъмли сироп дори воситалари ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда. Лаборатория таҳлиллари якунлангач, унинг натижалари ҳақида эълон қилинади.

Ушбу дори воситаларининг савдоси 22-декабрдан вақтинча тўхтатилди ва бу ҳақда Қурамах Медицал МЧЖ томонидан реализация қилинган ташкилотларга хабар юборилди.

Валлоҳу аълам.

Яқинларга ҳам улашинг
.

Telegram | YouTube | Instagram