Чек қоғозлари билан кўп мулоқот қилиш соғлиқ учун зарарлими | TIBBIYOT 103
Чек қоғозлари билан кўп мулоқот қилиш соғлиқ учун зарарлими
Чеклар термал қоғозга босилади. Термал қоғоз қопламасида Бисфенол А (БПА) ва унинг аналоги Бисфенол С (БПС) мавжуд. Ушбу моддалар заҳарли ва соғлиқ учун хавфлидир. Улар репродуктив ва эндокрин тизимларнинг бузилишига, мия ривожланишининг кечикишига, диабет, саратон ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига, семиришга олиб келиши мумкин.
Кичик дозаларда БПА таъсири сезиларли ёки хавфли эмас. Шу билан бирга, чеклар билан тез-тез алоқа қилганда, модда танада тўпланиши мумкин. Бисфенол танага тери орқали киради ва қўллар нам ёки ёғли бўлса (масалан, кремда), бу тезроқ содир бўлади.