Get Mystery Box with random crypto!

​​'Фалсафа илоҳиётга қарши - фалсафа бошлайди ва ғалаба қозона | Илм - фан | Мантиқ

​​"Фалсафа илоҳиётга қарши - фалсафа бошлайди ва ғалаба қозонади"

Фалсафа ва дин. Уларнинг фарқи нимада?

Фалсафа - бу дунё ва ундаги инсон ҳақида рационал равишда яратилган умумий билимлар тизими

Илоҳиёт ёки художўйлик - муқаддас матнларда мужассамланган ваҳийга асосланган Худонинг спекулятив (тажрибадан келиб чиқмаган) таълимоти.
У ҳар қандай ақидани тизимлаштириш ва талқин қилиш, уни асослаш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланади.

Диндорларнинг миясида қандайдир жуда зўр, мукаммал дин бор, аммо у аслида йуқ. Инсон ҳамма нарсадан маъно яратишга, мукаммалликни яратишга харакат қилади (шу сабаб динлар яралган), бу фақат миямизда, аслида хеч қандай мукаммаллик йуқ.

Фалсафа ва илоҳиёт ўз асослари билан тубдан фарқ қилади.

Фалсафий тафаккурнинг асоси шубҳа, диний тафаккурнинг асоси ишончдир.

Фалсафа ўзида кўплаб дунёқарашларни сиғдира олади, унда мантиққа, ички зиддиятсиз мос келган жараён ҳақиқатдир. Кўплаб фарқ қилувчи фалсафий тушунчалар ҳам мавжуд - идеализм, материализм. Шунинг учун фалсафа жуда ҳам буюк ва хилма-хилдир, шу сабаб унда мутлақ ҳақиқатлар йўқ ва ҳар бир жавоб учун жуда кўп саволлар мавжуд.

Илоҳиёт эса ўз эътиқодини олий умумбашарий ҳақиқат сифатида кўрсатишга, унга мос келадиган култ ва ҳаёт қоидаларини асослашга интилади ва шу билан бирга “ёлғон динлар”, ички бидъат, миш-мишлар, секталарга қарши курашади. Ва бу шуни англатадики, илоҳиётда улар доимо ягона анъанага қатъий риоя қиладилар, мустаҳкам ҳокимиятларга таянадилар, дунёга ягона ва ўзгармас нуқтаи назар билан қарашади.

Фалсафа ҳар қандай ўзгача фикрларни маъқуллайди, дин буни қатъиян рад этади. Фалсафа тафаккурни кенгайтир, "ўз интеллектингни шакллантир, мустақил фикрла" дейди, дин эса бошқа бировга эргашишга унайди.

Мен бу ерда илоҳиётнинг илмий моҳиятига тўхталиб ўтирмайман, фақат шуни айтаманки, у ҳар қандай илм-фанлардан билиш предмети бўйича ҳам, мақсади ва усуллари жиҳатидан ҳам тубдан фарқ қилади. Дин жамиятни бир қолибга солиб, бошқариш учун яхши восита, чунки одамлар мустақил фикрга эга бўлмайди. Бир тўда қўй подасига айланади, битта чўпон бўлса бўлди.

Мен доимо шубҳаланадиган, эркин фикрлайдиган фалсафани хўш кўраман. У дунёга меҳрибонлик, соғлом фикр билан, қизиқиш ва мулойимлик билан қарашга имкон беради. Ва у орқали дунёни "рангли" кўриш мумкин.

Дунёни ўзгача фикрлайдиганлар ўзгартиради, рамка ичида яшайдиган манқуртлар эмас.

@themantiq