2024-04-30 14:00:03
Сўмдаги кредитларнинг фоизи пасайишни бошлагандек, депозитлар нархида ўсиш давом этмоқдаМарт якунларига кўра, сўмдаги кредитларнинг ўртача ставкаси 23,6%гача тушган. Бу январь максимумларига нисбатан 0,5 фоиз бандига арзонроқ. Лекин пасайиш асосан корпоратив кредитлар ҳисобига рўй берган. Балки маъмурий ва директив кредитлаш ҳисобига мартда корпоратив кредитларнинг ўртача ставкаси 22,7%ни ташкил этган (-0,2%). Чакана кредитлар эса 24,7%гача қимматлаган (+0,3%).
Кредитлар бироз арзонлашгани билан депозитлар қимматлашишда давом этган. Ой давомида жами депозитларнинг ўртача тортилган ставкаси 19,9%га етган (+0,2%). Бунда чакана депозитлар ҳам (21,4%, +0,1%), корпоратив депозитлар (18,0%, +0,1%) ҳам қимматлаган.
Бир муддат барқарорликдан кейин валютадаги кредит ва депозитларнинг ставкалари янги рекорд даражага кўтарилган. Март якунларига кўра, валютадаги кредитларнинг ставкаси 10,0%га, депозитларнинг ўртача ставкаси 5,1%га (чакана 5,4%, корпоратив 4,1%) етган.
Валютадаги кредитларнинг сезиларни қимматлаша бошлагани сўмдаги кредитлар дефицити ва валютадаги кредитларнинг афзал кўрина бошлагани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Айрим банклар кейинги кунларда валютадаги 9%гача бўлган омонатларни таклиф эта бошлади, банклар 15%гача ставкада валюта кредит ажратмоқда.
17.5K views11:00