Get Mystery Box with random crypto!

​Давлат ресурслари учун буғдой нархи ўтган йилдагидан бироз ар | bakiroo

Давлат ресурслари учун буғдой нархи ўтган йилдагидан бироз арзонроқ бўлади

Кутилганидек, буғдой нархлари ўтган йилдагидек, ҳатто бироз арзонроқ ҳам шаклланиши мумкин.

Биржанинг эски форматдаги сайтида жойлаштирилган маълумотга кўра, 2024 йилнинг март — май ойларида Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 3-синф буғдой учун тоннасига ўртача 2 988 434 сўмлик нарх шаклланган. Давлат ресурслари учун харидлар айнан шу базавий нархдан бошланади (синфларига қараб).

2023 йилда 3-синф буғдой учун базавий нарх бироз юқорироқ, тоннасига ўртача 2 993 819 сўмни ташкил этган.

Ўтган йилдагидан фарқли равишда ўртача котировкаларни белгилашда маҳаллий ва импорт битимлари ўртача котировкалар алоҳида кўрсатилмаган.