Get Mystery Box with random crypto!

Давлат ижтимоий неъматлар яратиши, банклар эса солиқ тўлаши ке | bakiroo

Давлат ижтимоий неъматлар яратиши, банклар эса солиқ тўлаши керак

Айримлар банкларнинг хосмас вазифаларга мажбурланаётгани бўйича ишларни давом эттириб, мактабларда банклар туалет қурса бўлмайдими, домқурар ўғрилар эгаллаётган паркларни банкларга бошқарувга берса бўлмайдими, деб ўйлашаётган бўлиши мумкин. Оёғи осмондан бўлиб кетган мантиқлар бошқарув услубини белгилаётган шу кунларда бу фикрларда гўёки жон бордек кўринади.

Лекин ижтимоий неъматларни давлат яратиши, парваришлаши керак. Парк бу ижтимоий неъмат. Мактаб бу ижтимоий неъмат. Ғалати эшитилсаям, жамоат туалетлари ҳам ижтимоий неъмат.

Банклар эса ўзининг классик функцияларини бажариб даромадлар топиши, табиийки, қанча кўп даромад топса, шунча кўпроқ солиқ тўлашлари зарур. Банклар хосмас вазифаларга қанча кўп чалғиса, шунча аҳволи оғирлашади, ўғирлик кўпаяди, камроқ солиқ тўлашни бошлайди.

Шунда Давлатнинг ўзи бажариши лозим бўлган вазифалари учун пул қолмайди, маблағ бўлмайди.

Мана шунақа ёпиқ зарарли ҳалқа.