Get Mystery Box with random crypto!

​Ўзбекистонликларнинг инфляция омиллари ўлароқ валюта курси ва | bakiroo

Ўзбекистонликларнинг инфляция омиллари ўлароқ валюта курси ва монополиялардан хавотирлари кескин ортган

Март ойи сўровларига кўра, аҳоли орасида валюта курсининг ўзгариши (61%) ҳамда монополия ва нархларнинг сунъий оширилиши (35%) хавотирларини билдирганлар улуши энг кўп, 5 фоиз бандига ўсган. Ўзбекистонликлар ярамас монополиялар чўнтакларни қандай қоқиштиришаётганини ўзларининг кундалик ҳаётларида кўриб, билиб туришипти.

Гарчи яқин истиқболда нархларнинг ошиши юз бериши эҳтимоли юқори бўлсада, ёқилғи ва энергия нархининг қимматлашиши хавотирлари пасайган (50% респондентлар).

Бизнеснинг ҳам асосий хавотири валюта курсининг ўзгариши бўлиб турипти (61% респондентлар).

Тошкентда инфляцион кутилмалар аҳоли ўртасида 16,9%га етган (+1,2%). Ўтган ойда мутлақ пессимист бўлган Самарқанд вилоятида инфляцион кутилмалар аҳоли орасида (-2,2%) ҳам, бизнес орасида (-3,7%) ҳам кескин пасайиб кетгани савол туғдиради. Ўзбекистоннинг энг кам даромадли регионлари инфляция борасида энг оптимист бўлиб қолишмоқда.

Энг юқори даромад эгаларининг инфляцион кутилмалари 19,2%га етган (2023 йил январдан кейинги максимум).

Қизиқ тарафи, умуман даромадга эга бўлмаганларнинг инфляцион кутилмалари (12,0%) 4 млн.сўмгача даромад эгалариникидан кўра ёмонроқ бўлиб қолган.

Миркомил Холбоев бой ва камбағал қатламлар ва ҳудудлар ўртасидаги бундай катта ҳалинчак фарқларни истеъмол корзинасидаги озиқ-овқатлар ва хизматлар улушидаги тафовутлар билан изоҳламоқда. Бу тўғри. Лекин фарқларга таъсир ўтказаётган яна бир муҳим омил бу ахборотларга эгалик даражаси ҳам. Шартли кам даромадли қатлам ва ҳудудлар нархлар қанчалик тез ўсаётганидан, содда қилиб айтганда, мутлақо бехабарлар ҳам (истеъмолчиларнинг нархлар ўсиши кутилмаларида, гарчи айни товар ва хизматларни истеъмол қилишмасада, бу тўғридаги ахборотларнинг ўрни анча баланд).