Get Mystery Box with random crypto!

​Антирекордлар 2024 йилда янгиланадими Миркомил Холбоев Жорий | bakiroo

Антирекордлар 2024 йилда янгиланадими

Миркомил Холбоев Жорий операциялар ҳисоби дефицити ЯИМга нисбатан тарихий максимумга етганидан қайғурмоқда, статистикага кўра юқори ўсишда давом этаётган Ўзбекистонда тўғридан-тўғри инвестицияларнинг сезиларли қисқаришини келажак учун хавотирли сигнал деб атамоқда.

2024 йилда тўлов балансидаги вазиятни юмшатиш бюджет интизомига жудаям боғлиқлиги хулосасига қўшилган ҳолда, номинал валюта курсининг яга бир марта сезиларли "тўғирлаш" орқали тўлов балансини мувозанатлаш ишорасини қабул қилиб бўлмайди.

Бу ишора икки томонлама дефицитнинг ягона бенефициари бўлган олигархия шакллантирган манфий фарқни ўзбекистонликлар зиммасига сочиб юборишни англатади. Яъни охирги йиллардаги хатоларнинг мазасини олигархия ўзлаштирганига кўз юмиб, тўлов товонини халққа, хусусан Сизга, Менга ва ҳаммамизга расмийлаштириш билан баробар бу.

Энг тўғри ечим қаттиқ экономия режимига ўтиш, яъни бюджетга олигархия ва монополиялар ўтказаётган улкан босимни илдизи билан кесиб ташлаш. Шундагина адолат бўлади. Адолатли ҳақиқат бўлади.