Get Mystery Box with random crypto!

Регистрация тўловлари бюджетга қўшимча 3 трлн.сўмдан ортиқ дар | bakiroo

Регистрация тўловлари бюджетга қўшимча 3 трлн.сўмдан ортиқ даромад келтиради

Эртадан бошлаб, автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 баробаридан 6,84 бараваригача, яъни 34 000 сўмдан 2 325 600 сўмгача кўтарилади (Lex.uz базасида тегишли ўзгаришлар ҳали пайдо бўлгани йўқ).

Бошқача айтганда ҳар бир автомобилни ЙҲХБда қайта рўйхатдан ўтказиш харажатлари 2 291 600 сўмга ошади.

2023 йилнинг апрелидан декабрига қадар Ўзбекистонда 1,34 млн.дан ортиқ автомобиль олди сотдиси юз берган. Агар шу кўрсаткич сақланиб қолса, 2024 йилнинг қолган даврида автомобилларни рўйхатга олиш орқали бюджетга 3 трлн.сўмдан ортиқ қўшимча даромад келиб тушиши мумкин (рўйхатдан ўтказиш харажати кескин ортиши ишончномалар сонини ошириши эҳтимоли ҳам бор).

Автомобиль олди сотдиси жараёни учун харажатларнинг кескин ортиши биринчиси эмас. Ўтган йили 1 ноябрдан автомобиль рақамларини бериш учун тўлов БҲМнинг 1,5 баробаридан 3,5 баробарига оширилганди.

Тармоқларда электромобиль олиш рағбатлантирилмоқда, энди уларни рўйхатдан ўтказиш 5 баробар арзон бўлади, дея бироз чалғитувчи маълумотлар тарқатмоқда. Ҳа, электробилларни рўйхатдан ўтказиш автомобилларни рўйхатдан ўтказишдан арзонроқ бўлиши аниқ. Лекин электромобилларни рўйхатдан ўтказиш ҳам БҲМнинг 0,1 баробаридан 1,5 баробаригача, яъни 15 баробарига ошганлигини айтмаслик ноўрин бўлади.

Демак, бугун кун давомида сотиб олинган автомобилини рўйхатдан ўтказишга улгуриб қолганлар камроқ тўлов тўлайди. Нима учун бу ўзгаришлар кучга киришидан атига 2 кун аввал, яна дам олиш кунлари очиқлангани сабаби номаълум. Расмийларга бу савол берилмаган ҳам бўлса керак.

P.S. Тегишли ҳужжат 31 март соат 18дан кейин lex.uz'га қўйилди.