Get Mystery Box with random crypto!

Ҳар йили қарийб 100 млрд доллар фойда келтиради: АҚШ бензинли | bakiroo

Ҳар йили қарийб 100 млрд доллар фойда келтиради: АҚШ бензинли автомобиллар учун эмиссия стандартларини кучайтиради

АҚШ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги автомобил саноатида турли хил ифлослантирувчи моддалар учун янги эмиссия стандартларини тасдиқлади. Бу электр ва гибрид автомобиллар сонини кўпайтириш учун ишлаб чиқилган мамлакат тарихидаги энг муҳим иқлим қоидаларидан бири экани айтилмоқда.

Янги нормалар 7 миллиард тоннадан ортиқ карбонат ангидрид чиқиндилари чиқишининг олдини олиши ва иқтисодиётга ҳар йили қарийб 100 миллиард доллар фойда келтириши кутилмоқда. Бундан ташқари, ҳаво сифатини яхшилаш орқали соғлиқни сақлаш тизимига 13 миллиард доллар фойда ва ҳайдовчилар учун ёқилғи ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини камайтириш орқали 62 миллиард доллар фойда олинар экан.

АҚШда машиналар асосий ҳавони ифлослантирувчи ҳисобланади. Электр машиналарга ўтиш эса «катта ўзгаришлар»ни талаб қилади.