Get Mystery Box with random crypto!

Уч хил жавоб бериш мумкин 'Газ-заправкалар очилса ҳам бензинд | bakiroo

Уч хил жавоб бериш мумкин

"Газ-заправкалар очилса ҳам бензиндаги навбатлар камаймаяптими шунда?"

Тармоқда шунақа еқимсиз савол чиқиб қолди.

Биринчи жавоб:

"Газ-заправкалар Очилди, деб эълон қилинди.
Газ етказиш Оширилди, деб эълон қилинди.
Навбатлар Йўқолди, деб эълон қилвориш қолди.

Дарвоқе, навбат йўқолмасдан, қайтанга ошган бўлса ҳам, "навбатлар тўлиқ тугатилди, топшириқ бажарилди" деб эълон қилиш бўйича Ўзавтомоторс тажрибаси бор.
Шу тажрибадан фойдаланса бўлади".

Иккинчи жавоб:

"Илгариги эпохада пропаганда хаспўшлаш приемлари сифатида хориж хабарлари рукнида Европадаги қор бўронлар, Африкадаги очарчилик, Венесуэладаги бензинга навбатларни кўрсатишарди. Аксига олиб, бу йил Европада қор бўрониям йўқ, Африкаям очмас, ҳатто Венесуэлада Мадурога ақл кириб, хато қилишни тўхтатгач, бензинга навбатлар сўрилиб кетди. Лекин Эронга, Шимолий Кореяга, Суданга махсус мухбирларни юборсак, ёмон хабарларни доимий олиб, етказиб туриш мумкин бўлади".

Учинчи жавоб:

"Узоққа бормай, солиштирайлик десак, Тожикистондаям навбат йўқ, Қирғизистондаям навбат йўқ, Қозоғистон ва ҳатто тақа тақ ёпиқ Туркманистонни айтмасаям бўлади. Бозорга ишонмасанг, ҳеч қурса тартиб ишлаши керак эканда.

Бозор ҳам йўқ, давлат ҳам йўқ макон бу бардак эканини тушундик. Бизнинг танловимиз бозор ҳам эмас, давлат ҳам эмас, бардак бўлганини тушундик".