Get Mystery Box with random crypto!

​Кенгайган фарқ Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 3 892,4 мин | bakiroo

Кенгайган фарқ

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 3 892,4 минг сўмга етган. Бу ҳисобга қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари кирмайди. Қўшилмаган сегментлардаги ҳисоблар инобатга олинса, ҳақиқий ўртача иш ҳақи юқоридаги рақамдан 20%гача пастроқ чиқади.

Лекин бу асосий муаммо эмас. Асосий муаммо ҳудудлар ва тармоқлар бўйича тобора кенгайиб бораётган фарқлардир.

Ҳудудлар орасида энг кўп ва энг кам ойлик иш ҳақи ўртасидаги фарқ 2,18 баробарга етган. 2021 йилда бу фарқ 2,06 баробар, 2020 йилда эса 1,94 баробар эди. Иш ҳақлари ўртасидаги фарқлар ошиб бораётган бир шароитда нега бизнес ишлаб чиқаришни арзон ишчи кучи бор ҳудудларга кўчирмаяпти, деган савол бошқатдан қўйилиши ва унга ёқимсиз жавобларни эшитишга тайёр бўлиш зарур.

Тармоқлар ўртасидаги фарқликнинг кенгайиши статистика агентлигининг ўзи тақдим этган инфографикада ҳам акс этган. Изоҳга ҳожат йўқ.