Get Mystery Box with random crypto!

Даромадларнинг ўсиши секинлашган 2022 йилда аҳоли жон бошига | bakiroo

Даромадларнинг ўсиши секинлашган

2022 йилда аҳоли жон бошига умумий даромадлар 17,8 млн.сўмни ташкил этган. Жон бошидаги даромадларнинг ўсиши 19,8%ни, жон бошига реал даромадларнинг ўсиши эса 7,5%дан иборат бўлган. Ўтган йили бу кўрсаткич 9,9% бўлган ва коррективкадан кейин 10,7% этиб кўрсатилган. Тарихий кўрсаткичлар Ўзбекистонда доим корректировка қилиб борилади ва одатда ўсиш суръати тузатишлардан кейин янада ошади.

Энг бой ва энг камбағал ҳудудлар ўртасидаги фарқ ортишда давом этмоқда ва бу фарқлик 2,83 баробарга етган (ўтган йили 2,76 эди).

Даромадларнинг жон бошига энг юқори суръатда реал ўсиши пул ўтказмаларига боғлиқлик баланд бўлган Хоразм (+11,8%) ва Сурхондарёда (+10,6%) қайд этилган. Меҳнат ҳақига боғлиқлик баланд бўлган Навоий вилоятида жон бошига реал даромадлар қисқарган (-0,9%).

Умумий даромадлар таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар улуши 65%дан 61,6%га пасайган, трансфертлар бўйича эса 26,2%дан 29,8%гача ўсган.

Мустақил равишда банд бўлганларнинг жами даромадлардаги улуши 37,4%дан 33,3%гача пасайган.

Аҳолининг умумий даромадлари таркибида ташқи трансфертларнинг улуши энг баланд ҳудудлар Хоразм (31,1%) ва Самарқандда (28,8%) бўлиб қолмоқда.