Get Mystery Box with random crypto!

​Триллионлик активларни миллионларга сотиш бу онгли равишдаги | bakiroo

Триллионлик активларни миллионларга сотиш бу онгли равишдаги ҳаракатдир

Бозор қиймати триллион сўмдан кам бўлмаган Ангрен шина заводининг бир неча миллион сўмга сотилиши ва бу билан боғлиқ раддия изоҳларини ўқиган одамки, ўйлаши мумкин: бу қанақа онгсизлик?

Йўқ бу онгсизлик эмас. Онгли, мақсадли ва манфаатли ҳаракат. Ва биринчиси эмас.

Ахир биз кўрмадикми, бутун бошли шаҳарларни боқадиган заводларнинг ҳатто металлолом нархида сотилганини? Биз кўрмадикми, бутун бошли заводлар улар жойлашган ўрнини сотиш учун шаҳардан қувилганини? Ҳали яна кўп кўрамиз.

Ўз билан бошланадиган ва муддаоси мамлакатни талашдан бошқа иш бўлмаган монополистлардан ҳали кўп кўргулик кўрамиз. Ўзингиз учун бирон жойга қистириб қўйинг. Ўзкимёсаноат АЖ учун Тошкент шаҳридан текинга 60 гектар ер ажратилган. Бу ернинг нархи ўрис оғаларига ҳадя қилинган шина заводиникидан кам эмас. Лекин орадан уч йил ўтар, тўрт йил ўтар, катта эҳтимол, шу жой ҳам ҳатто номиналидан кам нархига қайсидир ўғри чўнтак назоратига кетади.

Қирғиз ирчиси Сагинбек Момбеков айтганидек:

Сат, сат, сат, саааааааат!!!!!!!!!!!!!!